» » ДЎСТЛАРСИЗ ҲАЁТ ҚИЙИН

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ДЎСТЛАРСИЗ ҲАЁТ ҚИЙИН

Кечаси билан тўхтамай ёққан ёмғирдан сўнг юзини ювган келинчакдек табиат янада чирой очган. Ётоғидан эндигина бош кўтарган қуёшнинг заррин нурида дарахтлару ўт-ўланлар ажиб бир манзара яратган. Кўпчилик бу гўзалликдан баҳра олишни истаган табиат қўйнига ошиғади. Кардиология бўлимида даволанаётган беморлар ҳам касалхона ҳовлисига чиқишган, ўриндиқларда ўзаро суҳбат қуриб ўтиришарди.
- Сардор хонадошингиз нега чиқмади? Ўзиям жуда одамови йигитга ўхшайди, - деди икки беморнинг бири ёнидагисига.
- Ҳа, камгап, камсуқум экан. Кеча уни кўргани онаси келганди, ўғли ҳақида гапириб, бироз хафа бўлди…
"… Камронжоним, фарзандларимнинг энг зукко, энг билимдони. У 7-синфда ўқиётган пайти мудҳиш воқеа сабаб мана шу касалга чалинди. Ҳа, ўшанда бутун Шодасой қишлоғи оғир жудоликка дучор бўлганди. Камронжон қишлоғимиздаги 24-мактабда ўқирди. Мактаб маъмурияти ўқиш самарадорлигини ошириш, тартиб-интизомни яхши йўлга қўйиш учун "Энг намунали синф" танловини эълон қилибди. Танлов шартларига кўра, ўқув йили давомида синф ўқувчилари дарс қолдирмаслик, аъло ўқиш бўйича бошқаларга ўрнак бўлиши керак экан. Ана шундай синф ўқувчиларини тарихий шаҳарларга, зиёратгоҳларга боришга рухсат беришаркан. Шу ўқув йилида 24 нафар ўқувчидан иборат Камронжонларнинг синфи "Энг намунали синф" деб топилди. Болаларга автобус билан хоҳлаган шаҳрига саёҳатга боришлари учун рухсат берилди. Ўқувчилар тоққа, лола териб, дам олишга боришга қарор қилган. Айни шу кунларда ўғлимнинг оёғи синиб 10-15 кун уйда бўлди. Синфдошлари бирин-кетин ундан хабар олиб тезроқ тузалишини кутди. Аммо бунинг иложи бўлмади. Камронжонни оёғидаги гипсни олиш учун дўхтирга олиб бордик. Шифокор уни оёғини ренгген қилиб, суяк нотўғри битганлигини айтди. Жарроҳлик йўли билан суякларни тўғрилади. Бир хафта касалхона ётишга мажбур бўлди. Шу сабаб у қанчалик истамасин ўртоқлари билан тоққа боролмади. Ўғлим дўстларидан ажралиб қолганидан ўзим ҳам жуда хафа бўлгандим. Энди уйлаб кўрсам бу ҳам тақдирнинг иши экан-да. Автобусда дам олишга борган Камронжониминг синфдошлари лола сайлида роса яйрашибди. Кун пешинга оғганда уйга қайтишган. Паст-баланд тоғ йўлидан эҳтиёткорлик билан эниб келаётган автобусга тасодифан қарама қарши томондан келаётган машина тўқнашибди. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотган чоғи автобус жарликка қулабди. Бутун маҳалла матомсарога айланди. Дадаси Камронжонни дўстлари билан сўнгги бор хайрлашиши учун уни дафн маросига олиб борди. Юракларни тилка-пора этган бу маросим мактаб ҳовлисида ўтказилди. Қатор тизилган 24 та тобутни кўрган ўғлим йиғламабди. Бир нуқтага тикилганча қотиб қолибди. Сўнг ҳушидан кетган. Эртасигаёқ Камронжон яна тиббий кўрикдан ўтди. Врачлар қаттиқ қўрқиш оқибатида юрак пардалари кенгайган даволанмаса бўлмайди, дейишди. Мана 4-5 йилдан буён юрак хасталиги бўйича даволанади. Шу-шу тушкунликда. Айниқса, баҳор чоғлари қадрдон дўстлари, синфдошлари ёдига тушади шекилли мунғайиб қолади.
Хонадоши ҳақидаги бу ҳикояни тинглаган суҳбатдошлар "Ҳа, балиқ сувсиз яшай олмагандек, инсон дўстсиз яшолмайди", дейишди.. Қалбида синфдошлари ёди билан яшаётган йигитга чин дилдан шифо тилашди.
Нигина ЖЎРАҚУЛОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56