» » ЁШ МАТЕМАТИК Хоразмга боради

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

ЁШ МАТЕМАТИК Хоразмга боради

"Илм олишда энг эзгу иш бу унга талпиниш, бу ишни бошлашдаги энг хайрли иш, бу ўша ишга нисбатан "иштаҳа" нинг борлигидир", - деб таъкидлайди Черчилл.
Далер Деҳқонов ҳам ўз иқтидори, билими, салоҳияти, янгиликларга интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган 28-сонли ИДУМИ нинг билимдон ўқувчиларидан бири. Ўтган 2016-2017 ўқув йилида у математика фанидан "Билимлар беллашуви"нинг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоятда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритган эди. Бу ёш математикка қанот бахш этиб, ўз устида тинимсиз ишлай бошлади, устозлари бераётган билимларни чуқур ўзлаштирди. Натижада 2018 йил мазкур фандан ўтказилган "Фан олимпиадаси"нинг туман, вилоят босқичларида ғолибликни эгаллаб, республикада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. "Омад омадни чақиради", деганлари рост бўлса керак, Далер "Инновацион олимпиада"да ҳам фахрли 1-ўрин соҳибига айланди. Айни пайтда у Хоразмда бўлиб ўтадиган навбатдаги танловга қатнашиш учун сидқидилдан билим, малака ва кўникмаларини ошириб бораяпти. Бу Далер Деҳқонов учун яна бир синов майдони бўлади. Оқ йўл сенга, Далер!

Сурайё АҲМЕДОВА,
28- ИДУМИ ўқитувчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Ёш математиклар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56