» » ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

ЯНГИЛИКЛАР

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

2018 йилда пахта-ғалла йўналишидаги фермер хў­жаликлари томонидан экин майдонларидан ташқаридаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларда енгил конструкцияли ва кам харажатли дала шийпонлари ҳамда иссиқхоналар қуриш, парранда, соғин сигир, асалари боқишни ташкил этиш мўлжалланмоқда.
***
Дала четлари, коллектор-дренаж тармоқлари бўйларида қишлоқ хўжаликлари маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали қўшимча даромад олиш юзасидан туманда чора-тадбирлар дастури белгилаб олинди.
***
Экин майдонларининг қисқариб кетишини бартараф этиш мақсадида ерга ер қўшиш фермерларнинг мавсумдаги асосий шиори бўлади.
***
Туман ҳокимининг қарорига мувофиқ вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиянинг янги таркиби тасдиқланди.
***
Маҳалла, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ички ва магистраль йўллар бўйлаб бўш ётган майдонларга кўчат экиш тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан туман ҳокимининг фармойиши қабул қилинди
***
Қайрағоч қишлоғида ўқитувчи Ўктам Исматов ташаббуси билан 1 километр ички йўлга ҳомийлар ҳисобидан шағалтош тўшалди.
***
Тадбиркор Хуршид Жовбўриев туманнинг энг чекка - Қир қишлоғида маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этди.
***
Паст Дарғом педагогика ва спорт коллежи биноси босқичма-босқич Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашига берилиб, унда ёшлар учун тадбиркорлик кластерлари ва бошқа ўқув марказлари очилиши кутилмоқда.
***
0-3-6 фоизли кредитлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга инновацион ғояларини амалга ошириш учун берилади.
***
Ҳар бири 16 хонадондан иборат 2 та 2 қаватли уй қу­рилиши бошланди. "Камолот уйи" ёнидан қад ростлаётган бу объект уй-жойга му­ҳ­тож кишиларга берилади.
***
Паст Дарғом автомобиль ва йўллар коллежида текс-тиль бўйича таълим йўналиши очилиши кутилмоқда.
***
Жорий йил АТБ "Агробанк" кафиллиги остида туманга 51 та қишлоқ хўжалиги техникалари олиб  келинади.
***
Ким нима экади? Томор-қа ер эгаларига берилаётган ана шу савол доирасида хатлов олиб борилмоқда. Мақсад, озиқ-овқат маҳсулотлари сероблигини таъминлаш, бу борада томорқа ер эгаларига амалий ёрдам кўрсатишдир.
Б.ШУКУРОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз ХАБАРЛАР

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шахри,
    Амир Темур кучаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56