» » "Ёшлар фестиваллари" ўтказилмоқда

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

"Ёшлар фестиваллари" ўтказилмоқда

Ёшларга оид Давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, садоқат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида "Ёшлар-келажак бунёдкори" шиори остида "Ёшлар фестиваллари" нинг ҳудудий босқичлари ўтказилди. Ушбу фестивални ташкил этиш ва намунали ўтказиш мақсадида ёшлар масалалари бўйича туман идоралараро Кенгаши ташкилий қўмитаси тузилди. Шунингдек, ушбу доирада уюштириладиган тадбирларнинг "Йўл харитаси" ҳам ишлаб чиқилди.
- Фестивалларда умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ёшлар, маҳаллаларда истиқомат қилаётган тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, барча ёшлар иштирок этадилар, - деди ёшлар масалалари бўйича туман идоралараро Кенгаши раиси С. Эргашев. - Туман, вилоят, республика босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросимлари концерт дастури ва оммавий сайиллар кўринишида ташкил этилади.
Айни пайтда ушбу фестивалнинг туман босқичи ўтказилмоқда.
Гулжаҳон МУСТАФОЕВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56