» » Шогирдлар ютуғи устозлар қувончи

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

Шогирдлар ютуғи устозлар қувончи

Ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва маънан етук инсон бўлиб камол топишида спортнинг алоҳида ўрни бор. Шу боис, мамлакатимизда спортни ривожлантиришга эътибор катта. Хусусан, мактабимизда ҳам ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш, спортга бўлган қизиқишини орттириш мақсадида "Кураш", "Шахмат-шашка" сингари бир неча тўгараклар ташкил қилинган. Албатта, тўгараклардаги машғулотлар ўз натижасини кўрсатаяпти. Ўқувчиларимиз Гулдона Каримова ҳамда Камрон Каримовлар шахмат бўйича Ўзбекистон, Осиё чемпионатларида иштирок этишди.
Яқинда Самарқанд шаҳрида "Умид ниҳоллари" спорт мусобақасининг финал босқичи ўтказилди. Унда туманимизнинг 12 нафар ёш спортчилари фаол иштирок этишиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди. Уларнинг орасида ўқувчиларимиздан Алишер Сафаров ва Бону Эшоноваларнинг борлигидан қувондик. Айниқса, мазкур мусобақада спортнинг енгил атлетика турини чуқур ўзлаштирган А.Сафаров 1500 метр масофага югуриш баҳсларида тенгқурларидан анча устунлигини кўрсатгани ҳам бизнинг ютуғимиз бўлди.

Элбек НОРБЕКОВ,
19-мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56