» » Тадбиркорлар ҳуқуқий маслаҳат олишди

ЯНГИЛИКЛАР / ИҚТИСОДИЙ

Тадбиркорлар ҳуқуқий маслаҳат олишди

"2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси" да белгиланган вазифалар ижросини таминлаш, жумладан, бизнес соҳа вакиллари ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқот ва фойдали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида уларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш каби вазифалар савдо-саноат палатаси зиммасига юклатилган.
Айтиш жоизки, мустақиллик йилларида хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувлардан ишончли ҳуқуқий кафолатларни таъминлаб берадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди.
"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили " Давлат дастурига асосан, туман савдо-саноат палатаси, "Ҳунармандлар " уюшмаси туман бўлими билан биргаликда, давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчи субъектларга бир қатор амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Кредит олиш истагини билдирган 22 нафар ҳунарманддан 12 нафарига "Микрокредитбанк " АТБ Жума филиали томонидан 14 фоизли кредитлар олиб берилди. 180 та ёзма ва оғзаки мурожаатларга палата томонидан ижобий жавоб берилди.
Шу каби масалаларга бағишланган "2017 -2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишига доир Ҳаракатлар стратегияси" да белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг фаол иштирокни таъминлаш" мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди. Унда вилоят божхона бошқармаси вакиллари, туман ҳокимлиги, туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, тадбиркор, фермер, солиқ ва банк идоралари раҳбарлари, манфаатдор идора ва ташкилотлар мутахассислари, оммавий-ахборот ходимлари ҳамда савдо-саноат палатасининг вилоят ва ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирок этишди.
- Туманда икки юз ўн нафар ҳунарманддан 104 нафарни давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатмоқда, - деди тадбирда сўзга чиққан туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари З.Норпўлатов. - 76 нафари билан алоқалар ўрнатилиб қонуний расмийлаштирилган.
Шунингдек, давра суҳбатида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Қодиров вилоятда ташкил этилаётган кичик саноат зоналари фаолияти бу борадаги меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, нодавлат ташкилотларда порахўрлик ва бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Очиқ давра суҳбатидан тегишли хулосалар олинди.
Гулжаҳон МАРДОН
қизи,
Қиёмжон ЗИЁТОВ (фото).
скачать dle 11.3
Калит сўз Тадбиркорлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56