» » ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси Ўзбекистон "Адолат" СДП вилоятлар Кенгашлари раислари, Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ташкил этилди. Дастлаб меҳмонлар ва депутатлари бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ташкил этилган "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" билан танишдилар. Ярмаркада уюшмаган ёшларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, иш берувчи ва доимий меҳнат билан машғул бўлиш истагидаги ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, икки тарафлама меҳнат шартномаларини имзоланиши жараёнлари билан танишди. Туман ҳокимлиги, прокуратура, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббускорлигида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида маҳсулотлар кўргазмаси, бўш иш ўринлари билан 74 та корхона ва ташкилотлар, муассасалар иштирок этишди. Унда 146 нафар ёшлар ўзларига мос иш ўринларига йўлланмалар олишди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган уюшмаган ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Сессияни туман Кенгаши раиси С.Эргашев бошқариб борди. 9-Мевали сайлов округидан депутат Б.Хаджаев сессияга котиблик қилди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш ҳақида" қарори тўғрисидаги масала муҳакома қилинди.
Депутатлар Т.Шодмонов, Г.Қўчқороваларнинг халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон "Адолат" СДП гуруҳи томонидан тайёрланган уюшмаган ёшларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, маҳаллаларда тозалик ва ободонлаштириш борасидаги ишлар ва муаммоларни ўрганиш натижаларига оид маърузалари тингланиб, муҳакома қилинди. Шунингдек, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Н.Алиев 2017 йилда ҳудудларда ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасидаги иш ва тадбирлар тўғрисида маъруза қилди.
Туман Кенгашининг депутати Н.Қувондиқов, Бандликка кўмаклашиш маркази директори А.Шоназаров, Ўзбекистон "Адолат" СДП туман Кенгаши раиси Х.Ҳайитова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоли Ж.Норбековлар кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Ўзбекистон "Адолат" СДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари А.Раҳмонов Қонунчилик палатаси депутати У.Сулаймоновлар сессия кун тартибига киритилган масалалар долзарблиги, депутатларнинг фаол иштироки хусусида фикрларини айтишди.
Сессияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Ўз мухбиримиз.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56