» » ХАБАРЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

ХАБАРЛАР

Ўзбекистонда ижтимоий соҳа вакилларини мажбурий меҳнатга, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ юмушларга жалб этиш тақиқланади. Меҳнат қонунчилигига зид жамоат ишларига ижтимоий соҳа ходимларини йўналтириш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат ОАВ да ёритиб борилади.
***
20 апрель куни Гўзалкент қўрғонидаги амфитеатрга эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шохруҳхоннинг "Ёнингдаман" деб номланган концерт дастури намойиш этилади.
***
Туманимизда бугунги кунда 65 минг 573 хонадон, 82 минг 244 оила истиқомат қилади. Улар тасарруфида 9688 гектар томорқа майдони, шундан 7628 гектарга экин экиш давом этмоқда.
***
Томорқаларнинг 1053 гектарига картошка, 1982 гектарига помидор, 1046 гектарига пиёз, 867 гектарига дуккакли экинлар, 171 гектарига сабзи, 1239 гектарига полиз ва 1001 гектарига кўкат ва бошқа экинлар экиш режалаштирилган.
***
Ер майдонидан самарасиз фойдаланган 27 томорқачига нисбатан ер солиғини уч карра ошириш тўғрисида солиқ органи томонидан огоҳлантириш хатлари берилган.
***
Пахтакор маҳалласида томорқадан фойдаланмаган 20 хонадон огоҳлантирилди, уларнинг 4 тасига энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида жарима қўлланилди.
***
2018 йилда тижорат банкларининг 168 миллион сўм кредити ҳисобидан 38 сотих майдонда 64 та ихчам иссиқхона қурилди.
***
Жорий йилда томорқа майдонларидан 152 миллиард 438 миллион сўмлик, 126 минг 292 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилиши кутилмоқда.
***
Беклар маҳалласи хонадонларининг 10 гектар томорқа ерларига тўқсонбости усулида экинлар экилган.
***
Туманда табиий газ билан таъминланмаган 55600 нафар аҳоли хонадонлари мавжуд. 42900 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлар шартнома асосида берилган. 2018 йил иккинчи чорагида қўшимча 12700 та суюлтирилган газ баллон ажратилиши лозим бўлади.
***
Бўстон, Пўлатчи, Гўзалкент МФЙларида жойлашган кўп қаватли уй-жойлар олдида 3 та болалар майдончаси 2018 йил биринчи чоракда қурилиши режалаштирилганди. Афсуски, ҳали иш бошланмаган.
***
Тумандаги кам таъминланган оилаларга 2 минг туп беҳи, 6571 туп олма кўчатлари ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини етказиб бериш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 30 миллион сўм ажратилди.
***
Жорий йил ҳисобидан ҳунармандчиликни ривожлантириш учун 37 нафар фуқарога тумандаги молиявий муассасалардан 7 фоизлик имтиёзли кредит ажратилди.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз Хабарлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56