» » Ярмаркада 500 дан ортиқ хотин-қизлар, уюшмаган ёшлар, меҳнат мигрантлари, жазо муассасаларидан қайтган фуқаролар иштирок этишди

ЯНГИЛИКЛАР

Ярмаркада 500 дан ортиқ хотин-қизлар, уюшмаган ёшлар, меҳнат мигрантлари, жазо муассасаларидан қайтган фуқаролар иштирок этишди

Шу йили 6 апрель куни ўтказилган «Бўш иш ўринлари ярмаркаси» да 74 та корхона ва ташкилотлар 258 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.
Ярмаркада 500 дан ортиқ хотин-қизлар, уюшмаган ёшлар, меҳнат мигрантлари, жазо муассасаларидан қайтган фуқаролар иштирок этишди. 146 нафар ишсиз фуқароларга ярмаркани ўзида доимий ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. Тадбирда муқим иш ўрнига эга бўлганларнинг 57 нафарини хотин-қизлар, 86 нафарини уюшмаган ёшлар ташкил қилди.
- Йилнинг ўтган даврида тегишли муассасалар билан ҳамкорликда ўтказилган бўш иш ўрни ярмаркаларида 559 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди, - деди Бандликка кўмаклашиш маркази директор ўринбосари Ғофур Болиев. - Бундан ташқари «Устоз шогирт» анъанаси асосида уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган тугараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Мустақил равишда фаолият юритишни кўзлаган кўплаб ёшларнинг якка тартибда тадбиркорлигини йўлга қўйилишида мутахассислардан иборат мураббийларнинг кўмаклари аст қотаяпти.

Қиёмжон ЗИЁТОВ олган сурат.

скачать dle 11.3
Калит сўз Ярмарка

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56