» » БУВИЖОНИ МАРЖОНАДАН МАМНУН

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

БУВИЖОНИ МАРЖОНАДАН МАМНУН

Шу йил март ойида Сурхондарё вилоятида ўтказилган спортнинг Шарқ-жангавор "Ушу Санда" тури бўйича биринчи турнирида 29-мактаб ўқувчиси Маржона Омонова иштирок этди. Қозоғистон, Қирғизистон ва республикамизнинг барча вилоятларидан қатнашган 40 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида тумандошимиз фахрли 3-ўринга сазовор бўлди. Тиришқоқлиги, чаққон ҳаракатлари билан тенгдошлари, мураббийлар эътиборига тушган ёш спортчи туман, вилоят, республика мусобақаларида иштирок этиб, қатор диплом ва медалларни қўлга киритди.
- Фарзанди камоли, ютуғини кўриш ҳар бир ота-онага насиб этсин, - дейди Маржонанинг бувиси Баҳор момо Ўринова. - Набирам январь ойида Андижон вилоятида спортнинг анъанавий мазкур тури бўйича биринчи президентимиз И.А.Каримов таваллуд топган кунига бағишлаб ўтказилган вилоят очиқ чемпионатида биринчи ўринни эгаллаганди. Набирамнинг муваффақиятларидан кўнглимда фахр, ғурур ҳиссини туяман. У ҳозир ғалаба пиллапояларида дадил одимлаяпти. Илоҳим, қизалоғимга жаҳон чемпионатларида иштирок этиб, юртимиз байроғини юқори кўтаришдек бахт муяссар бўлсин.

Нигора ОРТИҚОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз Спорт

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56