» » "НИҲОЛ"НИНГ САККИЗ ВАКИЛИ чемпионатда қатнашди

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

"НИҲОЛ"НИНГ САККИЗ ВАКИЛИ чемпионатда қатнашди

Бугунги кунда ривожланиб бораётган ўзбек жанг санъати спорт тури, нафақат мамлакатимизда, балки жаҳон ареналарида ҳам эътироф этилмоқда.
- Ушбу спорт турини кенг ривожлантириш учун туман ҳокимлиги ҳамда вилоят ўзбек жанг санъати федерацияcи томонидан спортчиларга барча шароитлар яратиб берилган, - дейди "Ниҳол" жамоаси мураббийси Азизжон Фозилжонов. - Бизнинг жамоамиз ўз машғулотларини Чархин шаҳарчасидаги 2-сон маданият ва аҳоли дам олиш масканининг спорт залида олиб боради. Айни пайтда 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган 40 нафар спортчи машғулотларда иштирок этиб, кўплаб ютуқларни қўлга киритмоқда. Вакилларимиз орасида вилоят, республика, қолаверса, жаҳон чемпионлари ҳам бор. Спортчиларимиз ўтган йили ўзбек жанг санъати бўйича вилоят чемпионатида 6 та биринчи, 9 та иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритиб, вилоят термасининг Самарқандда ўтказилган умумжамоа ҳисобида ғолиблигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Яқинда Тошкент вилоятида спортнинг ушбу тўри бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда "Ниҳол" жамоасининг 8 нафар вакили рингга кўтарилди. Натижага кўра, беш нафар спортчи 1-ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон чемпиони бўлган бўлса, 3 нафар спортчи эса 2-ўринни эгаллаб қайтишди. Туманда спортчиларни кутиб олиш шодиёнага айланиб кетди.

Қиёмжон ЗИЁТОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз Спорт

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56