» » ЁШ ОЛИМНИНГ ДАДИЛ ОДИМИ

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ЁШ ОЛИМНИНГ ДАДИЛ ОДИМИ

Тўрттомлик Актам Холмонов физика-математика фанлари доктори илмий даражасига эга бўлди.
- Тўрттом, Жуз ва Хўжа қишлоқларининг ўртасида қурилган мактабда ўқиганман, - дейди ёш олим. - У пайтлар қишнинг совуқ кунларида синфхоналарни иситиш мушкул эди. Кўргазмали қуроллар деярли йўқ, предметларни фақат назарий жиҳатдан ўрганганмиз. Оиладаги 8 фарзанднинг тўртинчиси эдим. Ота-онам барча фарзандлари ўқимишли бўлишини чин дилдан исташгани учунми, уйда ўқиб-ўрганиш учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилишга ҳаракат қилишарди. Уйимизда дарс тайёрлаш учун ҳозирланган стол-стуллар, мўъжазгина спорт майдони - барчаси ўша пайтда катта янгилик ҳисобланган.
1981 йилда туманимиздаги 59-умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тугаллаган А.Холмонов, Самарқанд давлат университетида ўқишни давом эттириш учун ҳужжатларини топширди. Унинг математика ва физика фанлари факультетида таълим олиб, ўз соҳасининг етук вакили бўлиб етишишида устози, доцент Амир Турсуновнинг ҳиссаси катта бўлди.
- Ҳужжат топширишга борганим ёдимда, - дейди А.Холмонов. - Отам устозимга юзлаштирар экан, "Ўғлим тарих факультетига топширади", деди. Устозим А.Турсунов билимларимни синаб кўрди. Савол-жавоблардан сўнг, отамга "Ўғлингиз "физика"га топширсин, бу фандан лаёқати кучли", деди.
Мактабда ўқиб юрган пайтлари С.Тўраев, М.Санақулов, Ғ.Турсунов, Р.Эшқобилов, Ж.Маматов, Ҳ.Азнаров, Э.Элмуродов каби тажрибали устозлари у кишининг қалбига фанларга қизиқиш ва иштиёқ уйғотган бўлсалар, университетда академик К.Отахўжаев, доцент А.Носиров, С.Муродов, З.Раҳимов, А.Турсунов, У.Жўраев, профессорлар Б.Маҳмудов, Низомов, А.Насимов каби соҳанинг билимли вакиллари зиёсидан баҳраманд бўлди.
Илк ишини физика факультетининг муаммолар лазер спектроскропияси лабораториясида мутахассисликдан бошлади. У 4 йил инженер, икки йил кичик илмий ходим бўлиб ишлади. Университетдаги фаолияти жараёнида олган билимларини мустақил татқиқ қилишга лаёқатли олим бўлиб етишди ва аланга билан ишлайдиган лазер-атом ионлаштириш спектрометрини ишга туширди. 1990 йилдан 1991 йилгача Россия Федерациясига қарашли геокимё ва аналитик кимё институтининг молекула спектроскопияси ва квант кимёси лабораториясида профессор Грибов ва Чекалин раҳбарлигида аналитик кимё мутахассислиги бўйича амалиёт ўтади. 1991 йилда эса ГЕОХИга мақсадли аспирантурага ўқишга қабул қилинди. 1993 йилда барча аспирант ва докторантлар республикамизга чақириб олингач, СамДУнинг анорганик кимё кафедрасида илмий ишини давом эттирди. !995 йилда "Лазер ионлаштириш спектрометри ёрдамида табиий ва махсус тоза микроэлекторникада қўлланиладиган моддаларни бевосита анализ қилиш усулларини яратиш" мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаб, кимё фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди.
Ёш олим физик бўла туриб, кимё соҳасида ҳам кўплаб муваффақиятларга эришиши унинг ноёб қобилият соҳиби эканидан далолатдир. У физика соҳасида ҳам янги кашфиётлар яратишга интилиб, ўқиди, ўрганди ва меҳнат қилди. 1998-2000 йиллари СамДУнинг физика факультети докторантурасида билимларини бойитиб бориш билан бирга, "Оптика ва спектроскопия", "Прикладная спектроскопия", "Измерительная техника" каби журналлар саҳифаларида илмий мақолалари нашрдан чиқди. 200 йилда мазкур фанлар бўйича профессорлар А.Жумабоев, Л.Собиров, Х.Жумановлар билан биргаликда АҚШда "Лазер-2000" халқаро конференциясида иштирок этди ва чет эл олимлари билан илмий алоқалар ўрнатди.
Актам Холмонов АҚШ, Жанубий Корея, Исроил давлатларида илмий сафарларда ҳам, университетдаги фаолиятида ҳам ўз қатъияти, билими, салоҳияти билан муносиб эътироф этиб келинмоқда. Яқинда Жанубий Кореянинг Кванжу фан ва технология институтида профессор Ж.Лин раҳбарлигида бир йиллик малакада бўлиб қайтди. У ерда "Резонатор ичида сўниш лазер спектроскопияни атом ва молекулаларга қўллаш" мавзусида изланишлар олиб борди.
- Изланиш натижалари шуни кўрсатдики, - дейди ёш олим, - бу янги қурилма ҳозир Кванжу шаҳрида ишга туширилди. Бу қурилма орқали атмосферамизни экологик жиҳатдан тозалигини осон ўрганиш мумкин.
Ниҳоят, ўтган йил А.Холмоновнинг "Модданинг ҳар хил фазавий ҳолатлардаги ўта кам концентрацияли атомларининг юқори сезгирли лазер спектроскопияси" номли докторлик диссертацияси муваффақиятли ҳимоя қилинди.
Ҳа, Тўрттом қишлоғидан фан доктори етишиб чиқди. Айни пайтда ота изидан бораётган қизлари Нодира ва Замиралар университетнинг кимё ва амалий математика бўлимларида таҳсил олишмоқда. Физика-математика фанлари докторининг кейинги ишларида ривож тилаб қоламиз.
Гулжаҳон МАРДОН қизи.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56