» » ДАРДИМГА МАЛҲАМ шифокорлар омон бўлишсин!

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ДАРДИМГА МАЛҲАМ шифокорлар омон бўлишсин!

Шифокорларни жисм соғлигининг соқчилари, дея бежизга айтишмаган. Саломатлигимиз панд бериб қолса, аввало, биз улардан нажот излаймиз. Эгниларидаги оқ халатларидек тоза юрак, самимийлик ва хушмуомалалик, зиммаларидаги масъулият ҳиссини азиз билган ҳолда кўмакка шошилишади. Ўзим ҳам қатор йиллар туман марказий поликлиникаси зарарсизлантириш бўлимида ишладим. Айни пайтда нафақадаман.
Бехосдан йиқилиб, оёғим икки жойидан синиб кетди. Шу заҳоти мени туман марказий шифохонаси травматология бўлимига олиб боришди. Бўлимда қўли енгил шифокор Одилжон Абдужалилов, ҳамшира Иззатой Ҳайитова ҳамда кичик ҳамшира Мақсуда Назаровалар синган суякларимни бехато жойига қўйиб, дардимга малҳам бўлишди. Касалхонада даволанар эканман, бўлим бошлиғи Фарҳод Дониёров ҳамда тажрибали шифокор-терапевт Қувондиқ Умаровларнинг маслаҳатларидан кўнглим тоғдай кўтарилди. Билимли, ўз касбининг устаси бўлган соҳа вакилларига саломатлигимни тиклашимда ўз меҳри, билими, кўмагини аямагани учун оиламиз номидан ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Эл соғлиги йўлида ҳеч қачон ҳоришмасин!
Сония АЗИЗОВА,
Гумбаз маҳалласи.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56