» » "БОЛАМИЗНИ БОҒЧАГА БЕРАЙЛИК"

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

"БОЛАМИЗНИ БОҒЧАГА БЕРАЙЛИК"

Баъзида ўз фарзандимнинг таълим-тарбияси билан тўлароқ шуғулланишга имкон тополмай қолган пайтларим бўлади. Яқинда ўғлим тарбияланаётган боғчада ўтказилаётган тадбирга биз ота-оналарни ҳам таклиф қилишди. Соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишланган "Жасорат бобомиздан мерос" деб номланган адабий-бадиий композицияда фарзандимнинг Амир Темур сиймосида чиқиши, бийронгина тили билан "Темур бобомдек жасур бўламан", деган сўзларидан кўнглим ғурур ва ифтихорга тўлди. Тадбир сўнггида барча ота-оналар қатори, мен ҳам умримиз давомчиларининг "тарбиячи опа"ларига миннатдорчилик билдирдим.
Дарвоқе, Президентимизнинг бола дунёқараши, онги шаклланишида, унинг қалбига она юртга муҳаббат, қадриятларимизга ҳурмат, буюкларимиздан фахрланиш туйғуларини сингдиришда боғча тарбиясининг роли катта. Чиндан ҳам, боғча тарбияси билан улғайган боланинг қобилиятини кўрсата олиш имкониятига эга бўлишини, ўғлимнинг даврада ўзини тута олаётгани, жажжи юрагида жўш уриб турган беғубор туйғулари намойишида яна бир бор англадим.
Гулмира ЙЎЛДОШЕВА,
педагогика ва спорт коллежи ўқитувчиси.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56