» » "СТРАТЕГИЯ МЕНИНГ ҲАЁТИМДА" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

ЯНГИЛИКЛАР

"СТРАТЕГИЯ МЕНИНГ ҲАЁТИМДА" мавзусида давра суҳбати ўтказилди

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида барча соҳалар қатори, таълим тизимига оид устувор вазифалар ҳам қайд этиб ўтилган. Жумладан, тўртинчи йўналишида узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.
21-умумтаълим мактабида инглиз тилидан сабоқ бераяпман. Болаларнинг чет тилларини ўрганишга иштиёқи баланд. Айни пайтда вилоят педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўлимининг мактабгача таълим йўналиши қайта тайёрлов бўлимида билим, малака ва кўникмаларимни ошираяпман. Яқинда бўлим тингловчилари иштирокида ўтказилган "Стратегия менинг ҳаётимда" мавзусидаги давра суҳбатида "Боғчада боланинг интеллектуал салоҳиятини юзага чиқара олиш йўллари, жисмоний ва эстетик ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар" мавзусидаги маърузам билан қатнашдим. Боғчада хорижий тилларнинг пухта ўргатилишига эътиборқаратишдаги муҳим омилларга доир фикр, тажрибаларим қатнашчиларда қизиқиш уйғотди. Зеро, "Тил билган - эл билади". Чет тилидан жаҳонга йўл очилишини болалар қалбига сингдиришимиз лозим.
Гулноза ЭРГАШЕВА,
ВПХҚТМОИ тингловчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56