» » ҚАРЗ САБАБ ажримлар кўпаймоқда

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ҚАРЗ САБАБ ажримлар кўпаймоқда

"Эр-хотин уриши - дока рўмол қуриши", дейишади кексаларимиз. Ажримларнинг ортиб бораётгани эса бу мақол моҳиятини кўпчилик тушуниб етмаётганидан эмасмикан? Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аксарият бундай ҳолатлар сабабли орзу-ҳавас деб, "кимўзар"га тўй қилиш, 15-20 талаб машиналар "карвони"да сайр, қарз эвазига бўлса-да, обрў орттиришлар оқибати бўлиб чиқмоқда. Ҳақиқатан ҳам, ФҲДЁ бўлимларига тўйлари ўтганига ҳеч қанча вақт бўлмай, "ажрашиш" учун мурожаат қилаётганлар кўп. Сабабини суриштирамиз. Ё келинда, ё куёвда босиқлик, сабр етишмайди. Чунки, уларнинг аксарияти қарздорлик "ботқоғи" да. Тўйдан кейинги етишмовчилик, унинг натижасида келиб чиқадиган жанжаллар туфайли ажрашишга "қарор қилишади". Ўтган йил давомида жами 222 та ажримлар қайд этилган. Шундан 20 таси ФҲДЁ, қолганлари мулкий низолари бўлганлиги сабабли, суд орқали ажрашишган.
Никоҳ - муқаддас ришта, оила - азиз даргоҳ. Бу даргоҳга қарздор бўлиб эмас, балки тоза кўнгил, ишонч, гўзал орзу-ниятлар билан кирилади. Шундай экан, тўйларни камхарж, қадриятларимизга мос қилиб ўтказишимиз зарур. Зеро, келин-куёвлар бахти бахтли келажак кафолатидир.
Насиба ЯХШИЛИКОВА,
туман 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56