» » САРГАРДОНЛИК

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

САРГАРДОНЛИК

Ҳовузаклик Даврон Қўч¬қоров (исми-фамилияси ўз¬гартирилган) осон пул топиш учун кўп ўйланган кўринади. У 2007 йилдан буён гоҳ Қозоғистон, гоҳ Россия давлатларида турли ишларда меҳнат қилган.
100-200 АҚШ доллари эвазига ишлаб юриб, бири икки бўлмаган. Чунки овқатланиш, ётоқ пули, Ўзбекистонга келиб-кетиш харажатлари билан оиласига юборганлари ҳам чақачалик қад¬ри бўлмаган. Охирги марта у яна бир марта "омади"ни синашга уриниб, қаттиқ адашди. Жума шаҳрида бир таниши билан суҳбатлашаётиб, Олмота шаҳридаги ресторанлардан бирида ишлаш имконияти борлигини эшитганда, оғзи қулоғига етди. Ўша пайт "энди ўзимни ўнглаб оламан", деб хаёл ҳам қилди. Афсуски, узоқдан кўринган уммон сароб бўлиб чиқди. Аввалига 300 минг сўм эвазига ишлатиб турган "хўжайин" овқат, ётоқ текинлигини пеш қилиб, берадиган пулидан ҳам уриб қоладиган одат чиқарди.
Келиша олмагач, яқин орадаги автомобилларни таъмирлаш устахонасига ёлланди. Бир муддат қўли пул кўргандек бўлди. Ҳатто уйига ҳам 100-150 АҚШ доллари жўнатди. Эҳтиёт қисмлар олиш учун бозорга чиққан Даврон ишхонасига қайтгач, бошини чангаллаб қолди. Чўнтагидаги 2.500 минг қозоқ тангаси ва фуқаролик паспорти йўқолганди. Нима қилиш керак? Қандай қилиб юртга қайтиш мумкин? Боши қотган Даврон бу ҳақда уйдагиларга ҳам хабар берди. Охири, қозоғистонлик бир киши уни 45.000 қозоқ тангаси эвазига чегарадан айланма йўллар орқали ўтказиб, сой бўйига тушириб, "буёғига ўзинг кетавер", деди. У Ўзбекистон ҳудудига сой орқали ўтиб олганидан сўнг, чегарачиларнинг "Тўхта, отаман!" деган қичқириғига қарамай, ўзини маккажўхоризорга уради. Бир амаллаб чегарадан ноқонуний йўллар билан ўтган Даврон уйига қайтгач, суд олдида қилмиши учун жавоб беришига тўғри келди.
Ишлаш, даромад топиш учун гулдек ҳунари бўлган навқирон йигитнинг боши хам. Қанча сарсон-саргардонликдан сўнг, у ўз юртида меҳнат қилиши учун имконият катта эканлигини англаб етди.
М.НОЗИМОВ,
туман прокурори
ўринбосари,
2-даражали юрист.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56