» » САМО СИРЛАРИНИ ОЧГАН ИНСОН

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

САМО СИРЛАРИНИ ОЧГАН ИНСОН

Соҳибқирон Амир Темурнинг набираси Шоҳрух ва Гавҳаршодбегимнинг ўғли Муҳаммад Тарағай Улуғбек 1394-1449 йилларда яшаб, ижод қилган. Сарой анъаналарига кўра, болалигидан шайх Озарийнинг қўлида тарбия топган Улуғбек йигирма ёшга кирмасдан ўз даврининг машҳур олими ва давлат арбоби сифатида дунёга танилган. У ўн етти ёшидан бошлаб то умрининг охиригача Мовароуннаҳрга ҳокимлик қилган. Буюк табиатшунос олим, мунажжим ва математик Самарқанд астрономия обсерваториясини яратиб, ўз замонасининг йирик академиясини ташкил қилади. Шунингдек, тарих, мусиқа, шеърият сирларини пухта эгаллаган Улуғбек "Зижи Курагоний", "Тўрт улус тарихи" номли китобларини ёзган ва бир қанча мадраса, маърифат масканлари қурдирган. Унинг илмий меросини биринчи бўлиб поляклар, итальянлар, француз астрономлари ва бошқа европалик олимлар атрофлича ўрганиб, ўз тилларида нашр қилдирган. Мирзо Улуғбек даврида Шоҳи Зиндага кириш йўли жануб томондан очилади. 1434-1435 йиллар унинг ўғли Абдулазиз кириш пештоқининг чап томонидан кичикроқ хонакоҳ қуради. Самарқанднинг юраги ҳисобланган Регистон меъморий мажмуаси шаҳарнинг марказида жойлашган. Мирзо Улуғбек бу ерда мадраса, хонакоҳ, масжид, карвонсарой, ҳаммом ва бошқа бинолар қурдирган. 1420 йилда оби Раҳмат ариғининг ёқасида Улуғбек томонидан расадхона қурилиши бошланади. Цилиндр шаклида қад ростлаган уч қаватли бу иншоот 9 йил давомида қуриб битказилади. Расадхонада Мирзо Улуғбек бошчилигида Қозизода Румий, Али Қушчи, ўиёсиддин Жамшид Коший каби машҳур олимлар кечаю кундуз юлдузлар илмини ўрганган. Узоқ ва машаққатли илмий изланишлар натижасида "Кўрагонийнинг янги жадвали" номли асар ёзиб тугалланади. Тарихий манбаларда айтилишича, Мирзо Улуғбек мактабида юздан зиёд етук олимлар илм-фаннинг турли соҳалари бўйича илмий ишлар олиб борган.
Мирзо Улуғбек ҳукмронлик қилган даврда Самарқанд пойтахт бўлиб, Мовароуннаҳр аҳлининг иқтисодий аҳволи анча яхшиланди. У 40 йил подшолик даврида адолатли сиёсат юргизиб, бобоси А.Темур каби солиқларни енгиллаштиради. Шунинг учун бирор марта халқ қўзолон кўтармайди. Шу йиллар ирригация ишлари ривожланиб, даштларга сув чиқарилади, янги ер майдонлари ўзлаштирилиб, катта-катта боғлар барпо қилинади.
1994 йил бутун дунёда фалакиёт илмининг султони, дея тан олинган Улуғбек таваллудининг 600 йиллигини ЮНЕСКО жаҳон миқёсида ўтказди. Тошкент астрономия институти, Китобдаги халқаро кенглик станцияси, Самарқанд архитектура-қурилиш институти, Тошкент вилоятидаги туманлардан бири, Тошкент метро станциялардан бири, шаҳарчалар, кўчаларга буюк олим номи берилган.
Азиза НИЗОМОВА,
114-умумтаълим мактаб ўқитувчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56