» » СОҲИБҚИРОННИ ЁД ЭТИБ…

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

СОҲИБҚИРОННИ ЁД ЭТИБ…

Таълим муассасамизда адолатпарвар шахс, миллатимиз фахри ҳамда ғурури бўлган Амир Темур таваллудини кенг нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилди. Саркарданинг жангда кўрсатган қаҳрамонликларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари тайёрланди.
- Кичкинтойларга ота-оналар ҳам, биз тарбиячилар ҳам кўпинча бир гапни такрорлаймиз: "Яхши бола бўлгин". Аммо уларнинг ўзимиз истагандек комил инсон бўлиб етишиши учун нафақат таълим-тарбия, балки улуғлар жасорати, эзгу ишларини тасвирлаб берувчи саҳнавий кўринишларга эътиборни қаратишимиз лозим, - дейди МТМ мудираси Оқила Эргашева. - Болажонлар Амир Темурнинг жанглардаги мардонавор ҳаракатларини оддий, содда, бола қалби, дунёқарашига мос тарзда ижро этишди. Ва бу орқали ишонамизки, ўғил болаларимиз юрагига бу жасурлик, тантилик, қатъиятлилик умрбод муҳрланиб қолади. Буюк сиймога ҳавас қилган ҳолда, улғайишга интиладилар.
"Буюк бобомизни ёд этамиз" деб номланган тадбирда боғча тарбияланувчилари намунали иштирок этдилар.

Дилором АМАНОВА,
6-сонли МТМ тарбиячиси.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56