» » ҲАЁТИ ЁШ АВЛОДГА ЎРНАК

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ҲАЁТИ ЁШ АВЛОДГА ЎРНАК

"Бизким, мулки Турон, туркнинг бош бўғинимиз…".
Соҳибқирон Амир Темурнинг ушбу мангуликка дахлдор сўзларини жаранглатиб айтганча, барча иштирокчилар диққатини жалб этиб, 2-синф ўқувчиси Далер Ғаффоров буюк саркарда тимсолини саҳна кўринишида намойиш этаяпти. Уни диққат билан тинглаган киши ёш йигит қалбида улуғ бобомизга хос жасорат, мардлик бонг ураётганини ҳис этади.
Мактабимизда Амир Темур таваллудининг 682 йиллигига бағишланган "Бобомиз ҳаёти ёш авлодга ўрнак" мавзусида ўтказилган тадбирда нафақат ўқувчилар, балки ота-оналар, маҳалла фаоллари ҳам иштирок этишди.
- Асрларни лол этган буюк саркарда ҳаёти, матонатга менгзалган жасорати ҳақида фақат маънавий-маърифий тадбирларда эмас, балки дарс машғулотлари жараёнида, тарбиявий соатларда кўпроқ гапиришимиз лозим, - деди мактаб директори Тўлқин Жуманов. - Улуғ сиймонинг юртни тараққий эттириш, адолат ва ҳақиқатни қарор топтириш йўлидаги нурли орзулари бугун ўз рўёбини топди. Тарих силсиласида буюк ном қолдириб, миллий ғуруримиз ва фахримиз бўлган бундай азиз зотларнинг мардлик билан безалган излари учун бугунги ёш авлод муносиб издош бўлиши керак. Асрий орзу ҳамда курашлар жараёнида "дунёга келган" мустақиллик ва бу эзгу мақсад учун курашган жонфидоларни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Тадбир иштирокчилари ўқувчилар томонидан ижро этилган Ватанга садоқат, мардлик ва эзгулик, А.Темур тузукларидан келтирилган намуналарни катта қизиқиш билан тинглашди.

Инобат НОРБОЕВА.
124-мактаб ўқитувчиси.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56