» » БОБОМИЗ МЕРОСИ куч-қувват бағишлайди

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

БОБОМИЗ МЕРОСИ куч-қувват бағишлайди

Амир Темур бобомизнинг салтанатни идора этиши, илғор фикрлари, мураккаб ҳаёт тажрибалари бугунги кунда ҳам ўз қадрини йўқотгани йўқ. Бобомизнинг "Темур тузуклари" асари миллий маънавиятимизнинг ноёб намунаси сифатида қайта нашр қилинди. Соҳибқирон билимдонлиги, қаттиққўл ва ғайрат-шижоатлилиги билан мамакатимизни мўғуллар истилосидан халос этиб, буюк темурийлар давлатчилигига асос солган. Унинг мақсади дунёни забт этиш эмас, балки адолат мезонларини қарор топтириш, юртни обод этиш, шу асосда дунё халқларини турли зулм ва зўравонликлардан халос этишдан иборат бўлган.
Амир Темур 1336 йил 9 апрелда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз (Кеш) беклигига қарашли хушманзара Хўжа Илғор қишлоғида барлос Муҳаммад Баҳодирхон Тарағай хонадонида дунёга келади. Отаси Амир Тарағай барлос қабиласининг нуфузли оқсоқоли эди. Барлос уруғи ўзбек халқининг яқин тарихида маълум бўлган тўқсон икки уруғнинг бири ҳисобланади. Онаси Тегина Моҳбегим Бухоро уламолари пешвоси, яъни, шариат қонунларини шарҳловчи аллома Убайдуллоҳ ал-Бухорийнинг қизи бўлган.
Бир куни Муҳаммад Тарағай ўзининг эътиқод қўйган пири шайх Шамсуддин Кулолга ўғлини олиб бориб, унга ҳам пир бўлишини илтимос қилади. Шунда шайх Шамсуддин соҳибқиронга еттита нон ва бир ҳовуч ҳолвани бериб: "Мана шу еттита нонни егин, шунда сен ернинг етти иқлимига, бутун дунёга ҳоким бўласан", - дейди. Ёш Темур нонларни асраб-авайлаб ейди. Бу воқеа унга Оллоҳ Таоло ато этган барокатнинг бошланиши эди. Соҳибқирон кейинчалик ўзининг қўлга киритган зафарларини ана шу пиру устозлари шайх Шамсуддин Кулол ва Саййид Барака номлари билан боғлайди. Ёшлигидан яхши таълим-тарбия олган А.Темур 12 ёшидан бошлаб нафақат диний, балки дунёвий илм сирларини ҳам чуқур ўрганди. 18 ёшда қиличбозлик, найзабозлик ва ов қилиш санъатини моҳирона эгаллади. 20 ёшга тўлганда эса абжир чавандоз бўлиб етишди. У ўсмирлик йилларида тадбирли, ишнинг кўзини биладиган, айниқса, бошқарувнинг нозик сирларини жуда яхши ўзлаштирган. Мовароуннаҳрнинг ягона мулкдори бўлиб, буюк салтанат барпо этишни ўз олдига мақсад қилган Темур ишонч билан ҳаракат қилди ва бунга эришди. Ҳисоб-китобларга қараганда, дунёнинг 27 та мамлакатини забт этишда А.Темурнинг ҳарбий маҳорати бош омил бўлган. Унинг зафарли юришларида қўлланилган жанг санъати, ҳарбий машқ ва тартиб интизом бугунги кунда ҳам жаҳондаги етакчи мамлакатларнинг ҳарбий билим юртлари, академияларида ўрганилмоқда.
Унинг Терек дарёси бўйида Тўхтамишхон ва Анқара жангида Йилдирим Боязид устидан қозонган ғалабаси ўша даврдаги энг илғор ҳарбий стратегияси, тактикасидан далолат беради. У ўз ҳаётида мингдан ортиқ жанг ўтказиб, барчасида зафар тўғини баланд кўтарган. Буюк саркарда фақат ўз мамлакатидагина эмас, бошқа юртларда ҳам катта ободончилик, бунёдкорлик ишларини амалга оширганлиги тарихдан маълум.
Хулоса қилиб айтганда, буюк бобокалонимиз соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг ҳаёт тажрибаси ва катта илмий-ижодий мероси биз авлодларни улкан мақсадларга эришишимизда куч-қувват бағишлайди, руҳлантиради.
Хуррам НИЗОМОВ.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56