» » ТАРИХИЙ МАНБАЛАР асрлардан садо беради

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ТАРИХИЙ МАНБАЛАР асрлардан садо беради

Соҳибқирон Амир Темур - ёрқин хислатларга эга эканлиги, хотираси ўткир, шижоатли ва қатъиятли, бир сўзли, зўр руҳий қудрат эгаси, салобатли инсон сифатида бир қатор тарихий манбаларда олимлар томонидан таърифланди. Хусусан, бир немис олими "Жаҳон тарихи" асарида "Бахтиёр жангчи, жаҳонгир, узоқ шарқда қонуншунос бўлиши билан бирга, ўзида Осиёда кам учрайдиган тактик ва стратегик билимларни ифодалади" деб ёзса, бошқа тарихшунос "Темур ўз душманларига нисбатан жуда бераҳм, лекин саркардалик, давлатни бошқариш ва қонунчилик соҳасида буюк истеъдодга эга эди", деб таръифлайди.
Амир Темурнинг жамиятга, ижтимоий-сиёсий ҳаётга қараши, бирлашган қудратли феодал давлатнинг сиёсий ва ахлоқий қоидалари "Темур тузуклари"да ўз аксини топган.
"Салтанатим мартабасини, - деб таъкидлайди Амир Темур, -қонун қоидалар асосида шундай сақладимки, салтанатим ишларига аралашиб, зиён етказишига ҳеч бир кимсанинг қурби етмасди".
Шаҳарлар ва шаҳар атрофи аҳолисидан не жон солиғи ва нафож олинарди. "Барча ишларда, - деган эди Амир Темур, - бу ишлар қайси ўлка халқига таалуқли бўлмасин, ҳокимларнинг адолат томонидан қаттиқ туришларига буйруқ берилган. Қашшоқликни тугатиш мақсадида бошпаналар ташкил қилдимки, камбағаллар улардан нафақа олиб турардилар". Бундан ташқари, Амир Темурнинг солиқлар ҳақидаги қоидаси муҳим аҳамиятга эга. А.Темур ёзади: "Солиқлар йиғишда халқни оғир аҳволга солишдан ёки ўлкани қашшоқликка тушириб қўйишдан эҳтиёт бўлмоқ зарур. Негаки, халқни хонавайрон қилиш давлат хазинасининг камбағаллашишига олиб келади, хазинанинг бақувватлиги ҳарбий кучларнинг тарқоқланишига, бу эса, ўз навбатида, ҳокимиятнинг кучсизланишига сабаб бўлади".
"Темур тузуклари"ни инглизчадан француз тилига таржима қилиб, 1787 йилда нашр этган олим Амир Темур ҳақида шундай ёзади. "Темурхон сиёсий ва ҳарбий тактика ҳақида рисола ёзган ва ўз авлодларига жуда дона тизим қолдирган. Биз буни тасаввур ҳам қилмаган эдик ва унинг урушларини босқинчилик ва талон-тарож қилиш, деб баҳолаб келган эдик. Деярли енгиб бўлмайдиган икки тўсиқ - биздаги таассуб ҳамда тарихий ноҳақлик Темурни билишимизга ва тўғри баҳолашимизга халақит бериб келди."
Йиллар давомида адабиётларда Амир Темур ҳақида бир-бирига зид фикрлар ҳам мавжуд бўлиб келди, лекин мустақилликка эришганимиздан сўнг бу буюк шахс ва унинг даврини ўрганишга бағишланган қатор манбалар, китоблар нашр этилди. Биринчи Президентимиз И.Каримов фармони билан 1996 йил - «Амир Темур йили» деб эълон қилиниши ва бу сана жаҳон миқёсида нишонланиши Амир Темур номи тикланиб, ўзбек халқига бутунлай қайтганига ёрқин далилдир.
Мафтуна ДИЁРОВА,
38-мактаб ўқитувчиси.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56