» » ХАБАРЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР
30 январь куни эрта тонгдан тумандаги 4 та сектор раҳбарлари иштирокида ўтган аждоду авлодлар, хусусан Биринчи Президентимиз руҳи покларига атаб "Ошиқота" зиёратгоҳида қурбонлик қилинди. Шундан сўнг "Шомгул" маданий-маърифий тадбирлар масканида ўтганлар ҳақига Қуръон тиловат қилиниб, 600 дан ортиқ фуқароларга эҳсон оши берилди.
***
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган "Ёшлар - келажак пойдевори" лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида жойларда тарғибот ишлари бошлаб юборилди.
***
Ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳокимлик, маданият бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашининг қўшма чора-тадбирлар режаси белгиланди.
***
Туманда 2018 йил 6 миллиард 320 миллион сўм маблағ ҳисобига 8 та янги спорт зали қурилади. 2-БЎСМ ҳудудида 4 миллиард сўм лойиҳа қийматидаги ёпиқ сув иншооти ҳамда 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланадиган янги спорт зали қуриш мўлжалланмоқда.
***
"Паст Дарғом саховати" МЧЖ 2017 йилнинг энг намунали солиқ тўловчиси деб топилди.
***
Жорий йилнинг биринчи ярмида 10-11-синфларда таълим сифатини ошириш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари ва ўқитишнинг инновацион методлари кенг жорий этилади. Бунинг учун ўқитувчиларнинг касбий маҳорати, малакаси мунтазам ошириб борилади.
***
Таҳририят қошида жамоатчилик асосида фаолият юритаётган "Истеъдод" клуби аъзоларининг жорий йил ташкил этилаётган журналистика ва оммавий коммуникация воситалари университетига ўқишга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
***
Ҳудуддаги 6 та қишлоқ оилавий поликлиникаларининг ижтимоий дорихоналари ишга туширилади.
***
Туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2 нафар мутахассиси қайта тайёрланиши ҳисобига касалликларнинг олдини олиш, ҳомиладорликнинг бирламчи, иккиламчи, учламчи скринингдан ўтказиш йўлга қўйилади.
***
Спортнинг миллий кураш тури бўйича мактабларда туман биринчилигига тайёргарлик ишлари бошланди.
***
"Ўзбекистон - умумий уйимиз", "Биз бир оила фарзандларимиз" шиори остида вилоят миллий маданий марказлари ва диний конфессиялари вакиллари иштирокида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиш юзасидан алоҳида режа белгиланди.
***
Умра зиёратига боришни ният қилган Олмос Абдуллаев. Эзгу мақсад йўлида қилган савоб ишлари ҳам бисёр. У Ошиқота зиёратгоҳига бориладиган йўл таъмирланиши учун 35 машина шағал тош тўшаш ишларини амалга оширди. Хончорбоғлик кам таъминланган бир аёлнинг даволаниш харажатларини зиммасига олди. Яна бир беморнинг операцияси учун 3 миллион сўм ажратмоқчи.
***
Усмон ҳожи Зокиров қўли очиқлиги билан сармоядорларга ибрат бўлаяпти. У ўз ҳисобидан бир қўчқор сўйиб 16 та оилага тарқатди.
***
Тадбиркор Мурод Жумаев Хончорбоғдаги ичимлик суви насосини ўз ҳисобидан таъмирлаб бериб, эл олқишини олди.
Б.ШУКУРОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз ХАБАРЛАР

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шахри,
    Амир Темур кучаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56