» » ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

ЯНГИЛИКЛАР

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси С.Эргашев олиб борди. 10-Жума сайлов округидан депутат Н.Алиев сессияга котиблик қилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан туман жиноят, маъмурий, иқтисодий судлари раислари А.Сафаров, В.Файзуллаев, Л.Асадовларнинг тизимда одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга оид ахборотлари тингланиб, муҳокама қилинди. Аҳоли билан жойларда очиқ мулоқот ўтказиш, сайёр суд жараёнларига эътибор қаратиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Шу йил 19-20 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Мирзаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг аҳволига доир ўрганиш натижалари тўғрисидаги масалани депутатлар муҳокама қилишди. Пахта-ғаллачиликка ихтисослашган 318 та фермер хўжаликларининг 586 гектар ғалла экинлари ривожланишдан орқада қолаётгани, бу эса зудлик билан тегишли агротехник тадбирлар ўтказишни тақозо қилиши, тажрибали деҳқонлар, мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда, экинларни қўшимча озиқлантириш зарурлиги айтиб ўтилди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Н.Қувондиқовнинг ердан самарали фойдаланиш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, фермерларнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш мақсадида ер участкалари ҳажмларини мақбуллаштиришга доир ахбороти ҳам тингланди. Таъкидлаб ўтилганидек, ўтган йил якуни билан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирган, ердан самарали ва мақсадли фойдаланмаган 91та фермер хўжаликларининг 900 гектарга яқин ер ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилинди. Ушбу ер майдонлари ҳокимлик ер захирасига қайтарилиб, фермер хўжалиги очиш ташаббуси билан танловда ғолиб чиққан фуқароларга шартнома асосида берилишини депутатлар маъқуллашди. Шунингдек, тугатилган фермер хўжаликлари билан таъминотчи корхоналар ўртасидаги дебитор ва кредитор қарзларни қисқа муддатда аниқлаб, тегишли тартибда судга ўтказиш лозим, деган фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Депутатлар Г.Қўчқорова, Ф.Исломовалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижроси тумандаги МТМлардаги ижросини ўрганиш натижалари бўйича ахборот беришди. Ҳудуддаги аксарият МТМларда бир хил камчиликларга йўл қўйилган. Тарбияланувчи болалар сони кам. Ходимлар тиббий кўрикдан ўтмаган. Ободонлаштириш ишларига эътибор йўқ. "Таомнома"лар номигагина тузилган ёки умуман йўқ. Болалар овқатланиши учун қозонга солинган масаллиқлар меъёридан анча паст. Кўрсатиб ўтилган камчиликлар бўйича ҳар бир боғча мудираси депутатлар олдида жавоб берди. Билдирилган фикр ва мулоҳазалардан кейин камчиликларга йўл қўйган, вазифасига ўта совуққонлик билан муносабатда бўлган 2, 25, 45, 50, 51, 53, 56, 67-сонли МТМлар (Р.Юсупова, З.Очилова, М.Ходжаева, Р.Наҳанова, С.Ишмурзаева, З.Дўстёрова, Г.Абдуназарова, З.Абдумуродова) мудираларини эгаллаб турган лавозимларидан озод этиш, 8, 14, 18, 22, 26, 29, 30, 38, 40,43, 46, 48, 54-сонли МТМлар (З.Ҳайдарова, С.Казакова, Ш.Қодирова, С.Нурмаматова, Ф.Қудратова, М.Сатторова, Ш.Мамадалиева, М.Қодирова, О.Абдуллаева, Д.Тўрақулова, Г.Абдуназарова, Ш.Ўролова, Р.Бозорова) мудираларига нисбатан, қатъий интизомий жазо кўриш тўғрисида туман ҳокими тақдимномаси вилоят мактабгача таълим бошқармасига ҳавола этишга тўхталинди.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Обид Аблоқулов туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари, Жамшид Пардаев инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари вазифасига тайинланди.
Сессияда барча масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.

скачать dle 11.3
Калит сўз Сессия

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56