» » ЭЛИМ, ЮРТИМ дея, юрак ураверади

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

ЭЛИМ, ЮРТИМ дея, юрак ураверади

ЭЛИМ, ЮРТИМ дея, юрак ураверади
Эзгулик - буюк иш. У фақат фидойиларнинггина қўлидан келади. Мамлакатимиз Биринчи Президенти И.Каримовнинг мангуликка муҳрланган жасорати туфайли дилларда, тилларда озодлик завқи, муқаддас гўшамизда ободлик шодиёнаси тантана қилди. Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг буюк давлат арбоби, мустақил давлат асосчиси И.Каримов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори ижроси юзасидан жойларда юрт отаси кўрсатган қаҳрамонликни акс эттирувчи тадбирлар ташкил этилмоқда.
Таълим муассасамизда ҳам И.Каримов хотирасига бағишланган "Сиз доимо барҳаётсиз" деб номланган хотира кечасига нуронийлар, маҳалла фаоллари, шоир ва ёзувчилар, умумтаълим муассасалари тарих, "Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари" фани ўқитувчилари иштирокида ўтказилди.
- Миллатимиз отаси деган муносиб номга сазовор бўлиш сарбондан чексиз ирода, сабр, матонат, меҳнатсеварлик талаб этади, - деди тадбирда сўзга чиққан мактаб ота-оналар қўмитаси раиси А.Ортиқов. - Ана шундай фазилатларни ўзида мужассам этган Биринчи Президентимиз И.Каримов мустақилликнинг илк йилларида содир бўлган қийинчиликларни матонат билан енгишда барчамизга ўрнак бўлди. Обод ва мустақил юртнинг бахтли фуқаролари бўлишимиз йўлидаги оромсиз тунлари эвазига демократик ҳуқуқий жамият барпо этилди. "Элим деб, юртим деб ёниб яшамоқ" ҳиссини юракларга жо этди. Мангуликка дахл­дор умр ҳеч қачон унутилмайди.
Ғолиб ЭРГАШЕВ,
4-умумтаълим мактаби директори.
***
Асрий орзуларни руёбга чиқишида бемисл матонат ва жасорат кўрсатган И.Каримов ўз халқимизни ёруғ манзиллар сари бошлади. 25 йил давомида эл-юрт учун фидоийлик билан меҳнат қилди. Ҳар бир сўзида ватанга муҳаббати, ўз халқига чексиз ҳурмати уфуриб турарди. Юртдошларимизнинг ёшу қариси бирдек яхши кўргани боис у кишининг хотираси қалблардан ўчмайди. Ўзбекона меҳр ва жигарларча муносабат билан "Барчангизни бағримга босаман", "Барака топкур", дейишлари бу инсонни қанчалик олижаноб эканликларидан далолатдир.
Буюк фарзандини ўз бағрига олган Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов ҳайкалига боққанимизда, гўё "Мен сизлар билан биргаман", деяётгандек туюлади. Бугун Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш борасида қилинаётган хайрли ишлардан қалбимиз ифтихорга тўлаяпти.
30 - январь халқимизга ўзлигини танитган Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллик юбилейи муносабати билан мактабимизда "Сиз доимо қалбимиздасиз", деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқитувчи ва ўқувчилар И.Каримовни ёд этиб, ҳаёти ва бажарган улкан ишлари ҳақида гапиришди, шеърлар ўқишди.  
              Дилноза ҲАМРОЕВА,
 85-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти
фани ўқитувчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шахри,
    Амир Темур кучаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56