» » "ЁШ БИЛИМДОНЛАРМИЗ"

ЯНГИЛИКЛАР / МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

"ЁШ БИЛИМДОНЛАРМИЗ"

Яқинда Гўзалкент ижтимоий-иқтисодий сервис коллежида "Ёшлар - келажак устуни" шиори остида очиқ дарслар ўтказилди. Ушбу жараёнда ўқувчилар билими, иқтидори яна бир бор синовдан ўтказилди. Дарсларнинг янги педагогик технологиялар асосида ташкил этилиши биз ёшларнинг ўз танлаган соҳамизга иштиёқимизни яна бир поғонага кўтарди.
- Бугун ёшлар учун имкониятлар чексиз, улар фақат чақмоқдек чақнаб, ўз салоҳият ва билимларини намойиш этишлари зарур,- деди ўқув даргоҳи директори Элбек Жўраев. - Олинган тест натижалари ижобийлиги, очиқ дарс соатлари натижаларидан кўриндики, фаол, билимдон ёшлар кўп. Биз фақат уларни ойдин йўлга чиқиб олишларида кўмакчи бўлишимиз керак.
Гули БОЛТАЕВА.
***
"Ёш билимдонлармиз" деб номланган зукколар беллашуви 28-сонли ИДУМИ ҳамда 19-мактаб ўқувчилари иштирокида ўказилди. Унда уч шарт бўйича билим, салоҳият, иқтидор ва имкониятлар синалди.
- Билимларимизни синаб кўрдик. Янада кўпроқ ўқиш, ўранишимиз зарурлигини англадик. Шу билан бирга, бизга рақиб жамоа билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамладик. Мукаммалликка эришишнинг асосий йўли - ўргатиш ва ўрганиш эканлигини тушундик, - деди беллашув иштирокчиси, 19-умумтаълим муассасаси ўқувчиси М.Назарова.
Дурдона РАСУЛОВА,
28-ИДУМИ ўқувчиси.
***
123-мактабда "Истеъдодли ёшлар" сардориман. Қобилиятли ўқувчилар билан ишлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш менинг вазифамга киради. Мактабимизда истеъдодли ёшлар талайгина. Ширина Нурмаматова, Сардор Норбўтаев, Гулҳаё Тифлиева, Нигина Эшбўтаевалар "Ёш қаламкашлар" тўгарагининг фаол аъзолари. Бундан ташқари, ўқув даргоҳимизда рассомчилик, тикувчилик, спортнинг турли йўналишлари бўйича тўгараклар мавжуд. Бу тўгараклар аъзолари мактаблараро, туман, вилоят миқёсидаги танлов ва мусобақаларда намунали иштирок этиб келаяпти.
Покиза НУРМАМАТОВА.

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56