» » «РАМАЗОНДАН УМИДИМИЗ КАТТА» дейди устози

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

«РАМАЗОНДАН УМИДИМИЗ КАТТА» дейди устози

Рамазон 15 ёшда. Туманимиздаги 64-мактабда билим олиш билан бирга, спортга қизиқиши катта. Дарслардан сўнг, 2-БЎСМ қошида ташкил этилган миллий ҳамда эркин кураш тўгаракларига қатнашади. Юракдаги иштиёқи боис, 2013 йилдан буён турли мусобақаларда намунали иштирок этиб келади. Жумладан, 2017 йилда эркин кураш бўйича 42 килограмм вазн тоифасида бўлиб ўтган мусобақанинг вилоят босқичида фахрли 2-ўрин эгаллаши ёш спортчини янада катта муваффақиятларга эришишида қанот бўлди. Яқинда 2002-2003-йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида курашнинг бу тури бўйича ўтказилган баҳсларда 50 килограмм вазн тоифасида фахрли 1-ўрин соҳиби бўлиб, республика босқичига йўлланма олди.
- Рамазоннинг қадами дадил, - дейди устози Илғор Тоштурдиев. - Ундан умидимиз катта. Мусобақаларда туман, вилоятимиз шаънини оқлаб қайтиши учун астойдил шуғулланаяпти.
Ҳа, ғолиблик кишига ғурур ва масъулият ҳам юклайди. Рамазон Жовлиевнинг кўнглига туккан эзгу режалари интилишлари баробарида уни юксак чўққиларга олиб чиқишига ишонамиз.

Нафосат ЖОВЛИЕВА,
"Истеъдод" клуби аъзоси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Cпорт

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56