» » ҲАЁТХОН НЕВАРАМ бадиий гимнастикани танлаган

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

ҲАЁТХОН НЕВАРАМ бадиий гимнастикани танлаган


Хоразм вилоятида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича 5 та вилоят ўртасида ўтказилган мусобақада 6-сон мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси Ҳаётхон Ҳайиталиева фахрли биринчи ўринни эгаллаб қайтди.
5 ёшли неварамнинг бу муваффақиятларини эшитиб, фахр туйғусидан бошим кўкка етди. "Қобилиятни тарбияламаслик гуноҳдир", дейилади ҳадису шарифларда. Ундаги интилиш ва спортнинг бу турига иштиёқини сезиб, 6-сонли МТМга тарбияланиш билан бирга, боғча қошида ташкил этилган етук мураббий Асила Эркаева раҳбарлигидаги "Бадиий гимнастика" тўгарагида шуғулланиши учун шарт-шароит яратиб бердик. 3 йил давомида зуваласи пишиққина спортчига айланди. Ўтган йили 12 та туман ёш спортчилари иштирокида ўтказилган мусобақада ҳам фахрли 1-ўрин соҳибаси бўлган эди.
- Ҳаётхон чаққон, интилувчан қизча,- дейди устози. - Келажакда ундан етук гимнастикачи чиқади. Бу қизнинг қобилиятини тарбиялаб боришимиз керак.
Айни пайтда кўксимдаги ғурур неварам эришаётган ютуқлар билан қоришиб, бувилик бахтимни янада юксакка кўтармоқда.
Роҳила РУСТАМОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз гимнастика

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56