» » ТЕМУРБЕК УЧ КАРРА ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

ЯНГИЛИКЛАР / СПОРТ

ТЕМУРБЕК УЧ КАРРА ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Қорабўйин қишлоғилик Темурбек Бўлаковнинг эришаётган муваффақиятлари ҳақида олдин ҳам хабар берган эдик. Шу йил 11-18 март кунлари Муай-Тай WMF йўналиши бўйича Тайландда XV жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги мусобақаларда қатнашган тумандошимиз Темурбек учинчи марта жаҳон чемпиони, деган юксак шарафга муяссар бўлди.
Самарқанд темир йўл вокзалида спортчиларни яқинлари, кенг жамоатчилик вакиллари тантанали равишда кутиб олишди. Медаллар шодаси билан қайтган спортчиларнинг муваффақиятлари ҳақида устози - Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси Шерали Жўраев тўхталди.
- Тинимсиз меҳнат, ўз устида ишлаш, яратилган шарт-шароитлар самарасини берди. Чемпионатда қатнашган жамоа таркибидаги спортчиларимиз 12-14, 15-18, 19 ва ундан катта ёшдагилар ўртасидаги профессионал жангларда рингга кўтарилишди. 6 нафар спортчимиз муросасиз кечган мусобақаларда 4 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалига сазавор бўлишиб, юртимиз байроғини баланд кўтаришди. 43 та давлатдан ташриф буюрган 580 дан ортиқ спортчиларнинг бундай муваффақиятлари терма жамоанинг жисмоний ва руҳий тайёргарлиги мустаҳкам эканлигини амалда исботлади. Терма жамоа аъзоси Шахриёр Жўраев нуфузли мусобақанинг ҳаваскорлар ва профессионал спортчилар ўртасидаги жангларнинг бош соврини бўлган кубокни Самарқандга олиб келди. 4 нафар спортчимиз олтин медал соҳиби бўлди.
Ғолиблар сафида тумандошимиз Темурбек Бўлаков ҳам борлиги барчамизни қувонтирди. У мусобақаларда 2 нафар бразилиялик ҳамда бир нафар қозоғистонлик спортчи устидан мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Спортчи маҳаллада ҳам катта тантана билан кутиб олинди. Кексалар, кайвони отахонлар қишлоқ йигитининг улкан муваффақияти билан қутлаб, дуога қўл очишди.
- Юрт шаънини муносиб ҳимоя қилган Темурбекнинг сафдошлари яна ҳам кўпаяверсин!
Шу йил 8 апрель куни пойтахтдаги "ЖАР" спорт мажмуасида Ўзбекистон-Афғонистон профессионал спортчиларининг очиқ турнири ўтказилади. Унда иштирок этадиган 20 нафар спортчилар таркибида Темурбек Бўлаков ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Отабек ЭРГАШЕВ.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56