» » ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

ЯНГИЛИКЛАР / СИЁСАТ

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

Пастдарғомлик деҳқонлар чигит экишга киришди. Жорий йил барча фермер хўжаликлари 60 схемада уруғ қадаши кўзда тутилган.
***
Шу йил 24 март куни Жума шаҳар, Маданият уйида ўтказилган аукционда Қаермасой ҳудудидаги уй-жой учун берилаётган 4 сотих ер майдони 10 миллион сўмгача сотиб олинди.
***
2018 йил 1 июлдан банкларнинг мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кириш жорий этилади.
***
Шу йил туман марказида 5 та кўп қаватли турар-жой, 2 та маҳалла маркази, 18 та хизмат кўрсатиш, 2 та кўчалар қиёфасини ўзгартириш бўйича ижтимоий соҳа объектлари қурилади.
***
2018 йил 1310 ўринли 3 та умумтаълим мактаблари қурилиши режалаштирилган.
***
"Паст Дарғом эркин сабзавотлари" фермер хўжалигига замонавий иссиқхона учун лойиҳа қиймати 1,3 миллион АҚШ долларилик Корея давлатида ишлаб чиқарилган ускуналар билан ўрнатилди. Корхонада йилига 6,5 миллиард сўмлик сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, барча маҳсулотлар экспорт қилинади.
***
Жорий йилда аҳоли томорқа майдонларидан 152 миллиард 438 миллион сўмлик, жами 126292 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилиши режалаштирилди. Шундан, 44202 тонна аҳолининг ўз истеъмоли учун ва 82090 тонна маҳсулот янгидан ташкил этилган "Паст Дарғом томорқа хизмати" МЧЖга бозор нархларида сотилади.
***
Жорий йилнинг 22 март ҳолатига жами, 3642 гектар томорқа майдонларига (47,7 фоиз) тўқсонбости ва баҳорги экинлар экилган. Шундан, 1011 гектар картошка, 848 гектар пиёз, 971 гектар кўкатлар, 143 гектар саримсоқпиёз, 372 гектар дўккакли, 126 гектар полиз ва 171 гектар сабзи экинлари экилган.
***
27 та томорқа эгалари ер майдонларидан самарасиз фойдаланилаётганлиги аниқланди. Уларга нисбатан ер солиғини 3 карра ошириш тўғрисида солиқ органи томонидан огоҳлантириш хатлари берилди.
***
Тумандаги тижорат банклари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида жами 551 та ихчам иссиқхона ташкил этиш режалаштирилиб, бугунги кунгача 15 сотихли 23 та ихчам иссиқхоналар ташкил этилди.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.
скачать dle 11.3
Калит сўз Хабарлар

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56