» » АМАЛИЙ МУЛОҚОТДА тадбиркорлар саволларига жавоб олишди

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

АМАЛИЙ МУЛОҚОТДА тадбиркорлар саволларига жавоб олишди

АМАЛИЙ МУЛОҚОТДА
тадбиркорлар саволларига жавоб олишди
Туман ҳокимлиги мажлислар залида ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг "Қулай ишбилармонлик муҳити - тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишнинг муҳим омили" мавзусида амалий мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда тадбиркор ва фермерлар, ташкилот-корхона раҳбарлари, коллеж битирувчилари иштирок этишди. Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Рустам Қобилов, ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Ботировлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан бар­қарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида маъруза қилишди. Туман ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Мурод Абдуллаев туманда ташкил этилиши мўлжалланаётган кичик саноат зонаси, тадбиркор ва фермерлар учун яратиб берилаётган бизнес муҳит яъни кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳамда солиқ тизимидаги имтиёзлар ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг амалий мулоқотнинг савол-жавоб қисми бошланди.
- Уйимда қандолат маҳсулотлари тайёрлаяпман, - деди Пахтакор маҳалласилик Юлдуз Ғаффорова. - 7-8 нафар қишлоқдош қизларга ҳам ўргатдим. Қандолатчилик цехи очиб тадбиркорликни йўлга қўйиб, 4-5 та иш ўрни яратиш ниятидаман. Аммо маблағимиз етишмаяпти. Фоизи камроқ кредит олишим мумкинми?
- Тикувчилик цехи очмоқчиман, - деди Меҳнат маҳалласи фуқароси Гулбаҳор Аҳмедова. - Менга ер ажратиш масаласида ёрдам берсаларингиз?
- Ғишт ишлаб чиқариб, тадбиркорлик қилмоқчиман. Маблағим етарли, бироқ жой масаласида муаммога учраяпман, - дея мурожаат қилди Кимёгарлар маҳалласида яшовчи Муҳиддин Ражабов.
Саволарга ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи вакиллари, тумандаги банк, давлат солиқ инспекцияси ҳамда "Ягона дарча маркази" ходимлари атрофлича жавоб бериб, муаммолар мутахассислар томонидан барҳам этилиши таъкидланди.
Г.ЭШҚОБИЛОВА,
Ф.АБДУЖАЛИЛОВА (фото).
скачать dle 11.3
Калит сўз АМАЛИЙ МУЛОҚОТ

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шахри,
    Амир Темур кучаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56