» » «МАРИХУАННА» СОТГАНДИ

ЯНГИЛИКЛАР

«МАРИХУАННА» СОТГАНДИ

«МАРИХУАННА» СОТГАНДИ
- Озгина чекишга топиб берсангиз, - деди Насиба исмли аёл Анваржон Акмаловга.
- Ўзимга керак, ортиқчаси йўқ, - деб жавоб қайтарди у.
Суҳбат шу ерда тўхтаб, тегишли хулоса чиқарилганда, ҳозир Жума шаҳрининг Самар­қанд кўчасида яшовчи икки қўшни - Анваржон Акмалов ва Муроджон Мустафоевлар панжара ортида ўтиришмасди. Насиба билан учрашган куни Анваржоннинг уйига қўнғироқ бўлди.
- Россиядан танишим келган, у ҳам чекади. Ҳозир шу зормандага зориқиб қолибди.
"Ҳожатбарор" Анвар қўшниси Муроджонга телефон қилди. Агар топилса, Жума шаҳрининг ДСИ идораси ёнида кутиб туришини айтди. Муроджон алдамабди. Машина ойнасидан унга қўлидаги сув қоғозга ўралган ниманидир узатди-да қайтиб кетди. Анваржон эса "мол"ни аёлга бериб, 100 минг сўм олган пайт ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди. 21,55 граммга тенг "марихуанна" гиёҳвандлик воситасини Анваржон тадбирга жалб қилинган аёлга сотиб "ҳазм" қилолмади. Муроджоннинг автомашинаси юкхонасидан эса, яна 3,8 грамм шу ҳолдаги модда ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилди.
Турабой ЎТАШЕВ,
вилоят прокуратураси бўлим
прокурори.скачать dle 11.3
Калит сўз МАРИХУАННА

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56