» » ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

ЯНГИЛИКЛАР

ҲУДУД ХАБАРЛАРИ

"Ўзбиокомбинат" қўшма корхонаси 2 лойиҳа асосида йилига ветеринария препаратлари 120 миллиард сўмлик ва 80 миллиард сўмлик биопрепаратлар (вакцина) ишлаб чиқаради. Жами 11 миллион АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинади.
Натижада маҳаллий бюджетга қўшимча 10 миллиард сўм маблағ тушади.
***
Тумандаги 4 сектор аъзолари 63751 та хонадондан 58031 тасини ўрганиб чиқишди ва 1219 та муаммони аниқлашди.
Шундан, 794 таси сектор раҳбарлари ёрдами билан ижобий ҳал қилинди. 425 та муаммо "Йўл харитаси"га киритилди. 17 таси республика, 39 та вилоят, 369 таси туман даражасида ҳал қилиниши кўзда тутилмоқда.
***
Туман ҳокимияти, ҳомийлар томонидан 156 нафар кам таъминланган оилаларга 40,2 миллион сўмлик моддий ёрдам берилди.
***
Қўшма корхоналар сони март ойи ҳолатига кўра туманда 12 тага етди.
***
Туманда ҳудудий экспорт дастури ижроси 2018 йил февраль, март ойларида режа 1044 минг АҚШ долларини ташкил этиб, 1242 минг АҚШ долларига бажарилди.
***
17 та маҳалла фуқаролар йиғинларида катта йўл ёқаси ариқ-зовурлар тозаланиб, 5000 минг дона манзарали дарахтлар экилди.
***
Сектор раҳбарлари томонидан 24 та жойда сайёр қабуллар ташкил қилинганда аҳолининг 400 дан ортиқ муаммолари кўриб чиқилди.
***
Уй-жойга муҳтож бўлган 510 нафар фуқаролардан 459 нафарининг рўйхати шакллантирилди.
***
Жума шаҳрида 2 та суъний қопламали стадион қурилиши режалаштирилди.
***
Шу йил 13 нафар ногирон фуқароларни уй-жойлар билан таъминлаш ҳамда 2 нафар фуқарога уй-жойлар қуриб бериш белгиланди.
***
Туманда 2019-2021 йиллар янги объектлар қурилиши 97 та, реконструкция 9 та, капитал таъмирлаш 17 та, хусусий 49 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари кўзда тутилган.
***
2020 йил тумандаги 10, 35, 44, 47, 58, 61, 63, 78, 87, 107 мактаблари, 2021 йил эса 9, 13, 37, 66, 68, 70, 72, 73, 76, 79 мактабларида 12х24 ўлчамли спорт заллари қуриш режалаштирилган.
***
2019 йил Хончорбоғ ҚВП биносида 500 миллион сўмлик реконструкция ишлари режалаштирилган.
***
Кейинги йил Гўзалкент қўрғонидаги 2-сон БЎСМда янги 18х42 метр ўлчамли универсал спорт зал қурилади.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.

скачать dle 11.3
Калит сўз ХАБАРЛАР

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56