» » ТУЗЛИҚҚА ТУФЛАГАН ЎҒРИ

ЯНГИЛИКЛАР

ТУЗЛИҚҚА ТУФЛАГАН ЎҒРИ

ТУЗЛИҚҚА ТУФЛАГАН ЎҒРИ
37 ёшни қаршилаган Самарқанд шаҳрилик Отабек Облоқулов охирги марта жиноят қилгунга қадар беш марта судланган. Ҳар гал қилмишидан пушаймонлик билдирган бу кимсани Жума шаҳрида яшайдиган Қаҳҳор Тўхтаев "паноҳи"га олади. Унга ишлаш, ҳалол ризқ-насиба топиш учун имконият яратиб беради. Шу тариқа Жума шаҳри Б.Атауллаев кўчаси, 15-уйда наввойчилик билан шуғуллана бошлайди.
- Хамир қорадиган ускуна олиб келамиз, иш енгиллашади, - деди уй соҳиби бир куни унга Самарқанд шаҳрига бораётиб. Биргаликда ўзлари истаган дастгоҳни кўришиб савдолашишади. Сўнг уй соҳиби О.Облоқуловни шаҳарда қолдириб, ўзи ортга қайтади. "Хўжайин"ининг пулларини кўрган "шогирд" тинчини йўқотмаганида, тузлиққа туфламаганида ҳаётда ўз йўлини ҳам топарди. Ошхонага кириб пиво ичгач, режа тузиб олди. Зудлик билан Жума шаҳрига келиб иш жойи ҳисобланган хонадонга борди. Дарвоза қулф эканлигини кўргач девордан ошиб тушиб, бемалол уйларни кўздан кечирди. Ётоқхонада турган аёллар сумкасидаги 2 800 000 сўмни олиб кўчага чиқиб кетди. Уйига қайтгач, пулларнинг бир қисмини онасига бериб, қолганини ўз эҳтиёжига сарфлаб юборди.
Бир кун туз тотинган жойга қирқ кун салом беришдек пурмаъно гаплар унга ёт экан. Отабек Облоқуловга бундай хислатлар "бегона" эканлигини юқоридаги ҳолатдан ҳам кўриш мумкин. Бу сафар унга суд ҳукми билан 5 йилу 6 ой қамоқ жазоси берилди.
Темур ҚОДИРОВ,
вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари.скачать dle 11.3
Калит сўз ЎҒРИ

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шахри,
    Амир Темур кучаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56