» » ПОРА БЕРГАН ҲАМ, ОЛГАН ҲАМ ЖАВОБГАР

ЯНГИЛИКЛАР

ПОРА БЕРГАН ҲАМ, ОЛГАН ҲАМ ЖАВОБГАР

ПОРА БЕРГАН ҲАМ, ОЛГАН ҲАМ ЖАВОБГАР

Элмира Сайимова Паст Дарғом тиббиёт коллежида бирга таҳсил олган дугонаси Шоҳсанам Худойбердиева билан қадрдонлиги бир сабаб бўлмаганида яна узоқ йиллар узилмасди. Дугонаси Қашқадарё вилоятига турмушга чиқиб кетгандан сўнг ҳам тез-тез қўнғироқлашиб туришган. Бир куни гап орасида олий ўқув юртига киришга тест синовларидан ўтолмаганлиги, Қашқадарё давлат университетига кириши учун ёрдам берадиган одам бор-йўқлигини сўрайди. Ш.Худойбердиева дугонасининг гапларини турмуш ўртоғига айтади.
- Танишларим бор, ўқишга киргизиб қўяди. Аммо "тўлови" олдиндан бўлиши керак.
Бу гапни эшитган Элмира шартларга рози бўлиб, бир неча кундан кейин хонадонига келган Рауф Маматовга 4000 АҚШ долларини бериб юборади. Оғзаки келишув бўйича ўқишга киргач, яна 2000 АҚШ доллари беришини айтади. Тест синовларига кирган Элмира алданганини тушунади. Пулини қайтариб олиш учун елиб-югуриши ҳам бефойда қолади. Охири, тегишли органларга юқоридаги ҳолат бўйича мурожаат қилади.
Суд ҳукми билан жиноий қилмиши учун Рауф Маматов 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Унинг турмуш ўртоғи Ш.Худойбердиевага энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, пора предмети деб топилган 4000 АҚШ доллари солидар тартибда, 6 445 329 сўми Р.Маматов ва Ш.Худойбердиевлардан, 3 664 991 сўми Элмира Сайимовадан давлат фойдасига ундириладиган бўлди.
А.МИРЗАҲМЕДОВ,
туман прокуратураси катта терговчиси, 3-даражали юрист.скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56