Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ ишлаб чиқилди

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:40, кўрилди: 315

Яқинда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Васийлик Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 сентябрдаги «Ёшларнинг ижтимоий кайфияти, муаммолари ва таклиф истакларини ўрганиш ҳамда натижаси юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида»ги мажлис баёни ижросини таъминлаш юзасидан бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

«ЭНГ ФАОЛ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБОТЧИСИ»

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:36, кўрилди: 383

Тумандаги «Ёшлар маркази» биносида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ОИВ/ОИТС касаллиги, гиёҳвандлик, тамаки чекиш каби иллатларни олдини олишга қаратилган «Энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси» танлови бўлиб ўтди. Танловда 10-14 ёшлилар 5 та, 14-30 ёшлилар эса 6 та номинация бўйича билимларини синашди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

НОМЗОДЛАР АНИҚЛАНДИ

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:31, кўрилди: 277

Маълумки, ҳар йили истеъдодли қизларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини юксалтириш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар учун танлов ташкил этилиб, билимдон, зукко қизлар саралаб олинади. Яқинда бешта йўналишда ўтказилган ушбу танловнинг туман босқичида «Фан» йўналиши бўйича 28-ИДУМИ 9-синф ўқувчиси Нилуфар Алиқулова, «Адабиёт» йўналишида Самарқанд иқтисод ва сервис институти қошидаги 1-сон академик лицейи 3-босқич ўқувчиси Моҳинур Рустамова, «Санъат» турида 8-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Зебинисо Мейлиева, «Таълим» йўналиши бўйича 28-ИДУМИ 9-синф ўқувчиси Заҳро Ибодуллаева ҳамда «Маданият» йўналишида политехника касб- ҳунар коллежининг 3-босқич ўқувчиси Жаҳона Туркмановалар ғолиб деб топилиб, мазкур танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:24, кўрилди: 253

Электр энергиядаги узилишлар сабаб бозорларда турли хил электр қувватлантирувчи мосламалар, яъни «движок», «аккумулятор» ва «зарядли чироқ»лар савдоси авжига чиқди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

Rio-2016 чeмпионлари Паст Дарғомда

Муаллиф: 013101 дан 19-10-2016, 09:39, кўрилди: 425

Паст Дарғом тиббиёт коллежида «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаш вакили ҳамда Бразилияда ўтказилган ёзги олимпиадада бронза медалини қґлга киритган Муроджон Аҳмадалиев билан учрашув ўтказилди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ДИЁРА КУМУШ МЕДАЛИ СОҲИБАСИ

Муаллиф: 013101 дан 18-10-2016, 09:18, кўрилди: 293

Аввал хабар қилганимиздек, Диёра Келдиёрова Ўзбекистон дзюдо федерациясида мусобақаларга тайёргарлик кўраётганди. Ҳиндистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан 3- ўринни олиб қайтган Диёра 6-8 октябрь кунлари пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида дзюдо бўйича тўртинчи Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнирда иштирок этди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

КОРХОНА ТЎЛИҚ ҚУВВАТДА КЕЛГУСИ ЙИЛ ИШГА ТУШАДИ

Муаллиф: 013101 дан 18-10-2016, 09:06, кўрилди: 289

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда мавжуд маҳаллий ресурслардан фойдаланиб ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Шу жумладан, Чархин қўрғонида жойлашган собиқ пахта тозалаш заводининг ҳудудида лойиҳа қиймати 25 миллиард сўмдан ортиқ 2 та йирик ишлаб чиқариш корхонасини ишга тушириш режалаштирилган.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: 013101 дан 18-10-2016, 08:57, кўрилди: 452

Туман бўйича жами 215 минг 121 нафар сайловчилар 4 декабрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз беришади.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ЭНДИ ПИЁДАЛАР ҲАМ ЖАРИМА ТЎЛАЙДИ

Муаллиф: 013101 дан 7-10-2016, 10:53, кўрилди: 316


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдалар учун жарималарни кўзда тутган қўшимча киритилди. 2016 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ўзгаришлар 24 сентябрдан кучга кирди.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ҚИСҚА ХАБАРЛАР

Муаллиф: 013101 дан 7-10-2016, 10:45, кўрилди: 335

45 нафар тадбиркорга ишлаб чиқариш ва бошланғич сармояни шакллантириш мақсадида "Микрокредитбанк"нинг туман филиали 500 миллион сўм кредитлар ажратди.

Йўналиш: Янгиликлар