Бош Сахифа » Янгиликлар » ХАБАРЛАР

 
 
 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Admin дан 20-05-2017, 14:10, курилди: 110

0

ХАБАРЛАР
* 2017-2018 йилларда республикамиздаги 2 минг 420 та мактабгача таълим муассасасида ўзбек ҳамда жаҳон адабиётидан сараланган эллик номдаги асарни жамлаган кичик кутубхоналар ташкил этилади.
* Тумананимиз ҳудудида жойлашган 150 га яқин тарихий қўрғон, тепалик ва масжидлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабридаги "Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори билан рўйхатга киритилган.
* Бугун туманимизда 150 га яқин замонавий спорт заллари тўлиқ жиҳозланган. Спорт мактаблари, спорт мажмуалари ва заллари, сузиш ҳавзалари, бир сўз билан айтганда, жисмоний тарбия ва спорт билан боғлиқ қатор мажмуа ва иншоотлар спортсевар ёшларнинг ихтиёрида. Ана шундай имконият ва шароитлардан туманимиз ёшлари унумли фойдаланмоқда.
* Хончорбоғ ҳудудидан 500 гектарлик интенсив боғ яратиш, мева-сабзавотларни сақлаш учун омборхона-музлатгичлар қуриш бўйича келишувлар бўлди. Бу ишларни амалга ошириш учун 48 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши режалаштирилди.
* 2017 йилда туман бўйича маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўл¬ларида жорий таъмирлаш ишларига 634 миллион 953 минг сўм, республика аҳамиятидаги йўлларда 600 миллион сўмлик ишлар режалаштирилди.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.