» » КИТОБ – КОМИЛЛИККА ЕТАКЛАЙДИ

МАЪРИФАТ ВА МАДАНИЯТ

КИТОБ – КОМИЛЛИККА ЕТАКЛАЙДИ

Китоб - инсон маънавиятини юксалтириб, комиллик сари етакловчи кучдир. Китоб ҳақида Ҳадиси шарифда ҳам кўп ва хўп ибратли сўзлар битилган. Улардан бири Ҳазрати Сулаймон алайҳиссаломга дейилганларидир. Унда шундай ривоят қилинади: Мол-мулкни ёки илмни танлаш ихтиёри берилганда, Сулаймон Ҳазратлари иккиланмасдан илмни танлаган эканлар. Шунда ул зотга илм¬га қўшиб мол-мулк ҳам ато этилган экан.
Қиссадан ҳисса шуки, илм йўлидан оғишмай борадиган киши албатта, мулк соҳиби ҳам бўлди. Китоб ҳар бир инсоннинг оғзаки нутқини ўстиради. Билими ва савиясини ўстириб, дунёқарашини кенгайтиради.
Аждодларимиз илмни қадрлаганлар, китобни севган ва ўзларига дўст тутишган. Бугунги кунда ҳам китоб жуда қадрланиб, мутолаасига эътибор кучайтирилди.
Мактабимизда китобсевар ёшларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Бошланғич синф ўқувчилари ўртасида энг кўп бадиий асар ўқиган ўқувчилардан опа-сингиллар - Шодиёна ҳамда Севинч ўаниеваларни айтиш мумкин. Бу ўқувчиларнинг фикрлари равон, талаффузи тиниқ, шеъриятга бўлган қизиқишлари катта. Мактабда барча фанлар бўйича ўқувчилар фаоллигини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, "Энг кўп баҳо олган ўқувчи", "Энг фаол ўқувчи", "Ижодкор ўқувчи", "Энг фаол спортчи ўқувчи" сингари танловлар ўтказилиб турилади. Мақсад, ёшларнинг бирор фан ёки таълим йўналишига қизиқишларини оширишдир.
Ўтказилаётган кўрик-танлов ҳамда беллашувларда мактабимизнинг 5-"А" синф ўқувчиси Севинч Жуманазарова, 6-"В" синф ўқувчиси Ўғилой Кўчарова, 8-"А" синф ўқувчиси Динора Эшмирзаева, 9-"А" синф ўқувчиси Самандар Абдиевлар тенгдошларига ўрнак бўлишаётир.
Барча тадбирларда ота-оналар ҳамда маҳалла фаолларининг иштироки ҳам муҳим ўрин тутади. Шу боис, улар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, танловларда иштироки таъминланмоқда. Айниқса, ота-оналар ва ўқитувчилардан Дилрабо Алиқулова "Йилнинг энг фаол онаси", Дилором Сулаймонова мактабда "Йилнинг энг фаол ўқитувчиси", Улуғбек Мелиев "Маҳалланинг энг фаол спортчиси" номинациялари ғолиби бўлишди. Бу каби тадбирлар орқали мактаб - маҳалла - ота-она ҳамкорлиги, ўқувчиларнинг ҳар томонлама пухта билим эгаллашлари учун масъулият кучайиб турли жиноятчиликларнинг олди олинади ва китобхонлик анъанаси кенг йўлга қўйилади.
Кутубхонага ўқувчилардан ташқари маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳам аъзо бўлишган. Улар доимий равишда мавжуд юз турга яқин бадиий адабиётлар ва оналарга мўлжалланган пазандалик сирлари тўғрисидаги китоблардан баҳраманд бўлишмоқда.

Азиза НИЗОМОВА,
114-мактабнинг директор ўринбосари.

скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56