» » "ҚАЛҚОН" ЖАМОАСИ вилоятга йўлланма олди

ЯНГИЛИКЛАР

"ҚАЛҚОН" ЖАМОАСИ вилоятга йўлланма олди

1-БЎСМда тумандаги 13 та коллеж ёшларидан иборат жамоалар "Бургут" ҳарбий-спорт мусобақасининг 9 та шарти бўйича иқтидор, билим ва кўникмаларини синашди. Мерганлик, тўсиқлардан ошиш, "миналаштирилган" ҳудудда ҳаракатланиш, сафда қўшиқ айтиш, рақиб байроғини қўлга киритиш сингари шартларда чаққон, зийрак, пухта ҳарбий тайёргарликка эга Торариқ касб-ҳунар коллежининг "Қалқон" жамоаси бошқалардан устун келди. Политехкника коллежи ўқувчилари мусобақада 2-ўринга муносиб топилди. Паст Дар¬ғом ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи вакилларига шоҳсупанинг 3-поғонаси насиб этди. Беллашувда "Энг тезкор жамоа" номинациясига автомобиль ва йўллар коллежи, "Энг кучли жамоа"га Дўрмонтепа касб-ҳунар коллежи ҳамда "Энг кучли қиз"га Ўғилой Абдуллаева, "Энг жасоратли иштирокчи"га Озод Ибодуллаевлар лойиқлиги эътироф этилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Воҳид Жўрақулов ғолибларга диплом ва эсдалик совғаларини топширди. Торариқ қурилиш касб-ҳунар коллежи "Қалқон" жамоаси мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олди.

М.БОБОҚУЛОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56