Бош Сахифа » Янгиликлар » ҚИСҚА ХАБАРЛАР

 
 
 

ҚИСҚА ХАБАРЛАР

Муаллиф: Qiyomjon дан 29-09-2016, 10:36, курилди: 767

0
Пахта хом ашёсини етиштириш учун туманимизнинг қарийб 350 та фермер хўжаликларига АТБ "Агробанк" Гўзалкент филиали жорий йил 9 миллиард сўмдан ортиқроқ, 3 фоизлик кредит ажратган.
***
Миллий ширинликлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси учун "Абдуразоқова Наргиза" оилавий корхонасига "Микрокредитбанк"нинг туман филиали томонидан 48 миллион сўм кредит ажратилди.
***
Туман марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносини таъмирлаш ишлари "Рошан Рафжон Жамшид" ХК томонидан амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишларига 232 миллион 503 минг сўм маблағ ажратиш режалаштирилган. Ҳозирда таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
***
2016 йил манзилли дастур асосида 82,84,36 умумтаълим мактабларини қайта қуриш ва таъмирлаш учун 3 миллиард 404 миллион 400 минг сўм ажратилди.
2017 йилда 12,64,75 умумтаълим мактабларини қайта қуриш ва таъмирлаш дастурга киритилган.
***
2016 йил Республика болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 3, 6, 34, 38, 88-умумтаълим мактаблари учун спорт заллари қурилиши учун 3 миллиард 404 миллион 400 минг сўм маблағ сарфланди.
2017 йил ушбу жамғарма ҳисобидан 7, 15, 17, 19, 51, 54, 64-умумтаълим мактаблари спорт залларини қуриб битказиш дастурга киритилган.
***
Мамлакатимизда йилига ўртача 1,4 миллион гектар майдонда ғўза парваришланиб, 3 миллион 400 минг тоннадан ортиқроқ пахта, шундан 1 миллион тоннадан зиёд тола олинади.
1 тонна пахтадан 7200 метр мато, 54 минг метр ғалтак ип, 360 килограмм пахта ёғи, 16 килограмм совун олиш мумкин.
***
- Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинаётгани катта имкониятлар эшигини очмоқда, -дейди тадбиркор Н.Абдуллаев. -Мен ҳам Галатут маҳалласида "Гўзаллик салони" ҳамда озиқ-овқат дўконини очиб, ишга туширдим. Бу галатутликлар учун яна бир қулайлик туғдирди.
Маҳаллада хизмат кўрсатиш яна биттага кўпайди.

Қ.ЗИЁТОВ.
Калит сўз: ҚИСҚА ХАБАРЛАР

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.