Бош Сахифа » Янгиликлар » Илм уммонидан дуру гавҳар улашгувчи буюк зотлар

 
 
 

Илм уммонидан дуру гавҳар улашгувчи буюк зотлар

Муаллиф: 013101 дан 28-09-2016, 13:13, курилди: 446

0
Қўнғироқ чалинди… Худди шуни кутиб тургандек ўқувчилар чуқурлашганча ўрнидан қўзғалди.
- Шошилманглар, - деди ўқитувчи мулойимлик билан. - Китоб, дафтарларинг қолиб кетмасин. Эртага, бугун ўрганилган ҳарф қайси сўзларда ишлатилишига мисоллар келтирасиз, ёзув дафтарига ҳам диққат билан, бўямасдан ёзиб келинглар.
Синфдошларидан кейин қолган Нигина дафтарини қўлига тутганча:
- Устоз, эртанги уйга вазифани тайёрлаб бўлдим, баҳо қўясизми? - дея муаллимга юзланди.
- Вой, аълочи қизим-эй қандай улгурдинг? - деганча унинг юзларидан ўпиб қўйди ўқитувчи.
- Бешларимни кўпайтириб, бу ҳафта ҳам синф илғори бўлишини истайман-да, - деди қизалоқ жилмайиб.
87-умумтаълим мактабининг ёш, иқтидорли ўқитувчиси Садоқат Мамадалиева ўз дарсларида ўқитувчиларнинг назарий ва амалий билимни кенгайтиришга, мустақил фикрлашга алоҳида эътибор қаратади. Бунинг самараси ўлароқ, у таълим бераётган 1-"А" синфининг 20 нафар ўқувчилари орасида ўзлаштирмаётган ўқувчи йўқлиги.
- Самарқанд давлат педагогика институтини тугатиб, 2011 йилдан буён болажонлар билан ҳамнафасман. Улар касбнинг ҳам ўзига яраша масъулияти бўлади. Илк бор мактаб остонасига қадам қўйган бола ўзини гўё бошқа оламга тушиб қолгандек ҳис қилади. Шу боис уларнинг психологиясини ўрганиб, ширинсуханлик билан мактабга кўниктириб олиш биз мураббийларнинг биринчи навбатдаги вазифамиздир, - дейди бошланғич синф ўқитувчиси С.Мамадалиева.
Қўлимизга илк бор қалам тутиб, ёзишни, шууримизга оламни кашф этишни ўргатган, илм уммонидан дуру гавҳар улашгувчи бу буюк зотлар ҳақида қанча гапирсак кам. Жажжи болажонларни инжиқликлари, саноқсиз саволлари толиқтирган паллада матонат, сабр-тоқат билан илм ўргатаётган устоз-мураббийларга меҳримиз бошқача. Инсон камолоти тушунчаси нуқтаи назаридан қаралганда, келажак пойдеворига асос солгувчи бу улуғ касб эгаларига доим таъзимдамиз.

Г.УБАЙДУЛЛАЕВА
Калит сўз: устоз

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.