Бош Сахифа » Янгиликлар » МАВСУМГА ҲОЗИРЛИК

 
 
 

МАВСУМГА ҲОЗИРЛИК

Муаллиф: 013101 дан 29-03-2017, 09:00, курилди: 213

0
МАВСУМГА
ҲОЗИРЛИК

бўйича семинар ўтказилди
Баҳор деҳқон учун муҳим фасл, сабаби ерга уруғ қадалади. Неъмат Нортоев номли ММТП ҳудудидаги "КХҚ Нурли Замини" фермер хўжалигида чигит экиш мавсумига тайёргарлик юзасидан ўқув-семинари ҳам баҳорги долзарб вазифаларга бағишланди. Унда вилоят ва туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот ходимлари, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари, ММТП ва фермер хўжаликлари раислари таъминотчи ҳамда хизмат кўрсатиш ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Семинарда вилоят ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев, Республика фермерлар кенгашининг раиси Содиқжон Турдиев ва бошқалар далани экишга тайёрлаш, тупроқ намлигини сақлаш ва чигитни сифатли экиш юзасидан тавсиялар бериб, ушбу агротехник тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш лозимлигини таъкидлашди. Мазкур агротехник тадбирни тизимли ўтказиш бўйича 208 та экиш отряд шакллантириб 407 та техника жалб қилинган.
- Бу йил туманда 19 минг 977 гектар ер майдонга чигитнинг "Омад", "Бухоро-102", "Порлоқ-1", "С82-86" ва "Жарқурғон" истиқболли навларини экиш режалаштирилган,-дейди қиш¬лоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Толиб Нуралиев. - 208 сеялка билан чигит экишни уюшқоқлик билан ташкил этиш ва қисқа фурсатда якунлаш учун 15 та ёнилғи-мойлаш, кимёвий ва маҳаллий ўғит етказиб берувчи шохобчалар ташкил этилди.
Мутахассислар томонидан баҳорги экишни ўз муддатида ва сифатли ўтказиш деҳқончиликдаги муҳим агротехник қоидаларга риоя этиш борасида тавсиялар берилди.
Қиёмжон ЗИЁТОВ.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.