Бош Сахифа » Янгиликлар » КОРХОНА ТЎЛИҚ ҚУВВАТДА КЕЛГУСИ ЙИЛ ИШГА ТУШАДИ

 
 
 

КОРХОНА ТЎЛИҚ ҚУВВАТДА КЕЛГУСИ ЙИЛ ИШГА ТУШАДИ

Муаллиф: 013101 дан 18-10-2016, 09:06, курилди: 286

0
Туманнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда мавжуд маҳаллий ресурслардан фойдаланиб ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Шу жумладан, Чархин қўрғонида жойлашган собиқ пахта тозалаш заводининг ҳудудида лойиҳа қиймати 25 миллиард сўмдан ортиқ 2 та йирик ишлаб чиқариш корхонасини ишга тушириш режалаштирилган.
Жумладан "Варахшо Найман мой" ва "Самарқанд протиен эффект" масъулияти чекланган жамиятга тегишли лойиҳалар асосида маҳаллий ҳамда хорижий хомашёлардан ўсимлик ёғи ҳамда қўшимча озуқа моддаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ишлар бошланган.
- Бир суткада 4500 тоннагача ўсимлик ёғини ишлаб чиқарадиган корхонамизга маҳсулотларни Украина, Қозоғистон, Хитой давлатлари ҳамда фермерларимиз томонидан етказиб берилиши бўйича музокаралар олиб бораяпмиз, - деди корхона иш юритувчиси Ҳасан Ўлмасов. - ТИФ "Миллий банк"нинг Паст Дарғом филиали томонидан 1 миллиард 200 миллион сўм узоқ муддатли кредит эвазига Исроил ва Дубайдан махсус ускуналар олиб келинди. Хитойдан айрим жиҳозларнинг келиши билан комплекс монтаж ишларини бошлаб юборамиз. Келгуси йил корхонамиз тўлиқ қувват билан ишга тушиши билан 200 нафарга яқин ишчи доимий иш билан таъминланади.

Отабек ЭРГАШЕВ.
КОРХОНА ТЎЛИҚ ҚУВВАТДА КЕЛГУСИ ЙИЛ ИШГА ТУШАДИ

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.