Бош Сахифа » Янгиликлар » ЭЪТИРОЗЛАР ҲАҚЛИ

 
 
 

ЭЪТИРОЗЛАР ҲАҚЛИ

Муаллиф: 013101 дан 25-02-2017, 09:40, курилди: 242

0
ЭЪТИРОЗЛАР ҲАҚЛИ
масъуллар нима дейишади?
"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" муносабати билан Галатут, Тўқбой, Дўстлик, Болдир, Гумбаз, Истиқлол, Янгиобод маҳаллаларидаги 50 та хонадонда фуқаролар муаммоларини ўргандим. Жумладан, Истиқлол маҳалласига олиб бориладиган йўл аянчли аҳволдалиги, Янгиобод маҳалласидаги 110 та уй-жой қурилган ҳудуд илгари чўчқа боқиладиган ферма бўлганлиги, бу ерда яшаётган ёш оилаларда турли касалликлар келиб чиқаётганлиги каби муаммолар кўтарилди. Шунингдек, Галатут, Гумбаз, Дўстлик маҳаллаларига қарашли қабристон қаровсизлиги, Болдир маҳалласида эса автобус қатнови йўлга қўйилмаганлиги сабабли ўқувчиларнинг политехника касб-ҳунар коллежига ўқишга қатнашга қийналаётгани айтилди. Бундан таш-қари, маҳаллаларда 2 ёшга тўлмаган болалар учун бериладиган нафақа пулларининг пайсалга солинаётгани, ҳомиладор аёллар учун ҚВПларда бериладиган "Ветрум" дорисининг берилмаётгани тўғрисидаги масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.
Гулфинисо ҚЎЧҚОРОВА,
29- Галатут сайлов округидан туман Кенгаши депутати.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.