Бош Сахифа » Янгиликлар » ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

 
 
 

ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Муаллиф: 013101 дан 25-02-2017, 09:39, курилди: 2172

0
ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ
Изчиллик ва қатъият билан амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида "одамлар ўзларининг ҳаётидан рози бўлиши керак", деган ҳаётбахш ғоя ётади. Ўзбекистон тараққиётининг навбатдаги босқичида ҳам одамларнинг яшаш шароитини янада яхшилаш, фаровонлигини ошириб бориш лозим бўлган асосий вазифа ва бош мақсад сифатида белгиланган.
2017 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармони қабул қилинганлигини ҳам шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Биринчидан, Юртбошимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган "Ҳаракатлар стратегияси" давлатимиз ва жамиятимизни ривожлантиришнинг мутлақо янги босқичини бошлаб беради.
Иккинчидан, "Ҳаракатлар стратегияси" Конституциямизнинг асосий демократик нормаларини босқичма-босқич амалга ошириш доирасида демократик янгиланиш ва модернизация жараёнларининг мантиқий ва қонуний давомидир.
Учинчидан, ўз моҳият эътиборига кўра, "Ҳаракатлар стратегияси" дунёда туб ўзгаришлар юз бераётган ҳозирги замонда сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ислоҳотларнинг энг муҳим беш устувор йўналишини амалга оширишнинг беш йилга мўлжалланган миллий стратегиясидир.
Тўртинчидан, ҳаммамиз гувоҳи ва бевосита иштирокчиси бўлганимиз "Ҳаракатлар стратегияси"нинг жонли ва қизғин жамоатчилик муҳокамаси бугунги замон талабига мос равишда энг янги информацион технологияларни кенг қўллаган ҳолда олиб борилди. Бу унинг тўлақонли муҳокамаси учун асос бўлиб хизмат қилди. Кўплаб мутахассислардан қанчадан-қанча амалий таклиф-мулоҳазалар келиб тушди. Мен бу ўринда интернет орқали келиб тушган фикрларни ҳам назарда тутаяпман. Энг муҳими, бу таклифларнинг асослиларидан бир қанчаси эътиборга олинганлиги алоҳида эътирофга сазовор.
Мирзахон НОЗИМОВ,
туман прокурорининг ўринбосари,
2-даражали юрист.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.