Бош Сахифа » Янгиликлар » ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ

 
 
 

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ

Муаллиф: 013101 дан 25-02-2017, 09:31, курилди: 171

0
ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ
Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этилишининг асосий шарти сифатида халқимизнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш, қабул қилинган қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига чуқур англатишга катта эътибор қаратиб келинмоқда.


Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, одамларнинг дунё қараши, ҳаётга, меҳнатга муносабати, ҳуқуқий онги тубдан ўзгариб, юксалиб бораётганига шак шубҳа йўқ.
Мамлакатимизда ёш авлод тарбияси давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шунингдек, уларни қонунларга ҳурмат йўлида тарбиялаш ҳам муҳим вазифалар сирасига киради. Ҳуқуқий давлат қуришда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий билимларни мукаммал эгаллаганлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Бу борада бизнинг билим даргоҳимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, юридик фанлар кафедраси ўқитувчилари томонидан тингловчиларга берилаётган ҳуқуқий билим ва кўникмалар таҳсинга сазовордир. Бу кўникмалар тингловчиларнинг кейинги иш фаолиятида ҳам катта таянч бўлиши шубҳасиз. Мен ҳам институтимиз тингловчилари қаторида ҳуқуқий фанларни қунт билан ўзлаштиришга бел боғлаганман. Бу борада устозларимиз бизга ўзларида бор барча билимларини бермоқда.
Асилбек АҲМЕДОВ,
олий ҳарбий божхона институти 1-курс
тингловчиси.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.