Бош Сахифа » Янгиликлар » “ЎЖАР КОМПЬЮТЕР”

 
 
 

“ЎЖАР КОМПЬЮТЕР”

Муаллиф: 013101 дан 25-02-2017, 09:30, курилди: 157

0
“ЎЖАР КОМПЬЮТЕР”
Халқимиз кенг феьлли. Турмушнинг оғир-енгилига чидайди. Лекин адолатсизлик қилинса, оғринади. Камолот маҳалласи фуқароси Фарҳод Тоиров ҳам табиий газдан фойдаланганлиги бўйича 3 миллион 663 минг сўм қарздорлиги борлигини билгач, фиғони фалакка чиқди. Ўтган йилнинг март ва август ойларида икки бора "Пастдарғомтумангаз" филиали мутасаддиларига мурожаат қилди. Фойдаси бўлмади. Ниҳоят таъминотчи корхона мутахассислари А.Худойқулов ва А.Бобоевлар иштирокида мазкур хонадонда қайта хатлов ўтказилади. Аниқланишича, газ ҳисоблагич тамғаси бузилмаган. 7667 метр куб ортиқча тўлов мавжуд. Шундан кейин ҳам "ўжар" компьютерда қарздорлик қолаверди. Тоқати тоқ бўлган фуқаро охири туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлди. Даъвогарнинг аризаси асосида таъминотчи корхонага қилинган мурожаатлар яна жавобсиз қолди. Шу боис, иш туман фуқаролик судида кўриб чиқиладиган бўлди. Афсуски, корхонанинг ишончли вакили огоҳлантирилишига ҳам қарамай, суд мажлисига келмади.
Аниқланишича, компьютердаги "хато" туфайли Ф.Тоировнинг хонадони газ тармоғидан узилган. Қарзини тўлаш ҳақидаги талабнома эса табиий газдан фойдаланмаган фуқаронинг қўлида. Суд мажлисида томонлардан тақдим этилган ҳужжатлар атрофлича ўрганиб чиқилди. Қарорга кўра, даъвогар Фарҳод Тоиров "Пастдарғомтумангаз" филиали томонидан ҳисобланган 3 миллион 633 минг сўмлик фойдаланилмаган газ тўлов қарзидан озод қилинди.

Очил САФАРОВ,
туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижро этиш
аппарати ҳуқуқий ҳимоя мутахассиси.


Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.