Бош Сахифа » Янгиликлар » ХАБАРЛАР

 
 
 

ХАБАРЛАР

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 16:06, курилди: 334

0
ХАБАРЛАР

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 2017 йилдан бошловчилар хоҳлаган пайтда яқиндаги тижорат банкларидан кредит олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноатни ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритишни режалаштираётган касб-ҳунар коллежи битирувчилари, барча фуқароларни қўллаш тумандаги барча тижорат банкларининг биринчи галдаги вазифаси этиб белгиланди.
***
Янги йилнинг илк ойи барча умумтаълим мактабларида она тили ва адабиёти фани ойлиги ўтказилмоқда.
***
Саидмурод Отамуродов, Абдужалил Абдуллаев ҳамда Эркин Отамуродовларни тумандошларимиз "Информатика" фанининг етакчи мутахассислари сифатида яхши билишади. Яқинда бу тиниб-тинчимас фан фидойилари республикамизда ягона бўлган "Функция графиги дастури"ни яратишди. Айни пайтда ихтиро муаллифлари ўз дастурларига лицензия олиш тараддудида.
***
Ўтган йилнинг сентябрь ойидан иш бошлаган "Зиё ёғдуси" нодавлат таълим муассасасида олий ўқув юртларига 100 нафардан ортиқ ёшлар ўз йўналишлари бўйича тайёргарлик кўришмоқда. Муассасада олий ўқув юртлари ва умумтаълим мактабларининг энг малакали ўқитувчилари сабоқ бераётгани тайёрланувчилар қизиқишини орттирмоқда.
***
Меҳнат маҳалласида хусусий тадбиркор томонидан ҳаммом ишга туширилди. Барча зарур шарт-шароитлар яратилган ҳаммом ўтин билан қизитилади. Яқиндаги зовур сувидан генератор ёрдамида электр токи ишлаб чиқилаётгани боис, туну кун ёритиш тизимида муаммо йўқ.
***
Миллий армиямиз интеллектуал салоҳиятли, профессионал тайёргарликка, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга ҳарбий хизматчилари билан қудратли. Юртимиз осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, ҳаётини ҳарбий соҳа билан боғлаган ўғлонлар билан ҳамиша фахрланамиз. Танк қўшинларининг ҳудуддаги ҳарбий қисмида бирида бурчини ўтаётган майор Азизбек Абдулҳакимовни сафдошлари, ўқув машғулотларига жалб этиладиган сержант ва курсантлар моҳир танкчи сифатида ҳурмат қилишади.
***
СУРАТДА: А.Абдулҳакимов майор О.Холбоев, сержантлар Б.Аюбчаев ҳамда И.Кедировлар билан навбатдаги ўқув-тактик машғулотларга тайёргарлик кўришмоқда.
Қ.ЗИЁТОВ олган сурат.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.