Бош Сахифа » Янгиликлар » МУҚАДДАС ЙЎЛНИ ТАНЛАГАН КАМ БЎЛМАЙДИ

 
 
 

МУҚАДДАС ЙЎЛНИ ТАНЛАГАН КАМ БЎЛМАЙДИ

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 16:04, курилди: 228

0
МУҚАДДАС ЙЎЛНИ ТАНЛАГАН КАМ БЎЛМАЙДИ
Мустақиллик маҳалласида Дилшод Тилавовнинг номини кексаю ёш бирдек фахр билан тилга олишади. Чунки бу ўктам йигит, юрагида туғилган орзу-ниятлар натижаси ўлароқ, ҳақиқий юрт ҳимоячиси бўлишдек буюк ва муқаддас йўлни танлади. Мактабни аъло баҳоларга тугатгач, Жиззах ҳарбий авиация билим юртига ўқишга кирди.
- Болалигимдан ҳарбий бўлишга иштиёқим баланд эди, - дейди Д.Тилавов. - Самода учиб ўтаётган самолётларга ҳавас билан термулардим. Улғайганим сари бу орзуларим мақсадга айланди. Ўаво ҳужуми мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари сафида хизмат қилар эканман, устозларим - полковниклар Шавкат Абдунабиев, Музаффар Раҳматуллаев, Талъат Турғунбоев ва Мираббос Набиевлардан бу шарафли соҳани янада мукаммал ўргандим.
Жасоратли учувчининг маҳорати ва ўз танлаган касбига қизиқиши боис, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари сафидаги 2013- 2014, 2014-2015 ўқув машқлари натижаларига кўра, энг маҳоратли учувчи сифатида эътироф этилди. Бу эса ҳарбий учувчининг малакали кадр бўлиб шаклланганидан далолатдир. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан Президент Фармонига мувофиқ тақдирланган бир гуруҳ Ватан ҳимоячилари сафида Дилшод Тилавов ҳам бор эди. Кўксини "Жасорат" медали билан безаганлиги унинг ўз соҳасига бўлган масъулиятини янада оширди. Бу юрт ҳимоячисининг отаси Баҳодир ака ҳамда онажониси Муҳаббат опаларнинг қалбини фахр туйғусига тўлдирди.
Дарвоқе, интилиш буюкликка муносиб йўл очиб беради. Дилшод Тилавовдек эл-юрт тинчлиги йўлида мардонавор хизмат қилаётган ватанпарварлар кўпаяверсин.
Аббос ШОДМОНЈУЛОВ.
"Истеъдод" клуби аъзоси.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.