Бош Сахифа » Янгиликлар » ФАХР ВА ШАРАФЛИ БУРЧ

 
 
 

ФАХР ВА ШАРАФЛИ БУРЧ

Муаллиф: 013101 дан 26-01-2017, 16:03, курилди: 306

0
ФАХР ВА ШАРАФЛИ БУРЧ

14 январь куни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана - Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўтган 25 йил юртимизда замон талаблари ва андозаларига жавоб берадиган, мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва демократик тараққиётининг ишончли кафолати бўлган миллий армиямиз шаклланиши йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.


Ўзбекистон БМТнинг ҳуқуқий меъёрлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Хельсинки якунловчи акти каби халқаро ҳужжатлар талабларига риоя қилган ҳолда ўз Қуролли Кучларини тузди.
Мустақилликнинг илк кунлари, аниқроғи, 1991 йил 6 сентябрь куни Мудофаа ишлари қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди. Шу йили 25 октябрь куни Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Мудофаа ишлари вазирлигининг ҳуқуқий мақоми, таркибий тузилиши ва низомлари тасдиқланди ҳамда вазирликнинг Бош штаби ва бошқармалари тузилди. Ўша даврда армиядаги энг мураккаб муаммолардан бири кадрлар масаласи эди. Ўарбийлар сафида маҳаллий кадрлар бор-йўғи бир фоизга ҳам етмаган эди. Россиядаги Ички қўшинларда хизмат қилаётган, асли ўзбекис-тонлик бўлган, энди ўз миллий армиямизда хизмат қиламиз, деб истак билдирган 300 га яқин ҳарбий хизматчилар юртимизга қайтарилди. 1992 йил 14 январь куни мамлакатимиз ҳудудидаги барча Қуролли Кучларни Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон Қуролли Кучларини барпо этишнинг ташкилий даври якунлангач, навбатдаги вазифа уни замон талаблари асосида ислоҳ қилишдан иборат бўлди. Стратегик ва тактик жиҳатидан мамлакатимизни ҳимоя қила оладиган қўшинлар ва махсус қўшинларни тузишга қаратилди.
1992 йил 24 мартда Миллий хавфсизлик хизмати қошида чегара қўшинлари, 18 майда ҳаво десанти қўшинлари, ҳарбий транспорт авиацияси, разведка қўшинлари ва таъминот қисмлари, 12 ноябрда ҳаво ҳужумига қарши ҳарбий қисмлар, 13 ноябрда эса кимёвий ҳарбий қисм-лари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуроллли Кучлари негизида бешта: яъни, шимолий-ғарбий ҳарбий округ (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, округи штаби Нукус шаҳрида), жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ (Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари, округи штаби Қарши шаҳрида), марказий ҳарбий округ (Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари, округи штаби Жиззах шаҳрида), Тошкент ҳарбий округи (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти, округи штабида), ва шарқий ҳарбий округлари (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари, округ штаблари Марғилон шаҳрида) ташкил топти.
Қуролли Кучларининг мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитликни сақлаш халқимизнинг тинчлиги ҳамда бунёдкорлик меҳнатини ҳимоялаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда 1992 йил 14 январда мамлакатимиз ҳудудидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг давлатимиз тасарруфига ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 29 декабрдаги қонунига асосан 14 январь юртимизда "Ватан ҳимоячилари куни" деб эълон қилинди. Ушбу байрам фақат ҳарбий хизматчилар эмас, айни вақтда армия сафларида ўз бурчини ўтаб қайтган ва эртага хизматга борадиган минг-минглаб нав¬қирон фарзандларимизнинг қутлуғ байрамига айланган. Бугунги кунда уни энг улуғ, энг азиз айём - Мустақиллик байрами сингари кенг нишонламоқдамиз. Армияни армия қиладиган, ҳар қандай вазият ва синовларда ёруғ юз билан чиқишга асос бўладиган, унинг жанговар қудрати ва ҳарбий маҳоратини юксалтирадиган куч - бу армия сафларида хизмат қилаётган инсонлардир. Қуролли Кучларимизда хизмат қилиш ҳар бир юртдошимиз учун фахрли ва шарафли бурчга айланди.
Армиямиз ҳозирги мураккаб шароитда Ватанимиз сарҳадлари дахл¬сизлигини, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилибгина қолмай, айни пайтда у ёшларимиз учун ватанпарварлик, юртга садоқат билан хизмат қилиш, ҳар бир ҳарбий хизматчи қалбида - у офицер, сержант ёки оддий аскар бўладими бундан қаътий назар, мустаҳкам ирода, юксак инсоний фазилатларни тарбиялаш, уларнинг ақлий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, амалий касб кўникмаларини такомиллаштириш ва жисмоний тобланиш мактабига айланди.
Олий Мажлиснинг Х сессиясида қабул қилинган "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги қонунига мувофиқ ҳарбий хизмат муддати 12 ойга қисқартирилгани юртимизда янги турдаги армияни барпо этиш учун ҳуқуқий асос яратди.
Сержантлар тайёрлаш мактаблари, замонавий ҳарбий полигонлар, офицер кадрларни тайёрлаш бўйича моделлаштирилган ва симуляция марказлари фаолиятини ташкил этилиши, шунингдек, НАТОнинг "Тинчлик йўлида ҳамкорлик" дастурида амалга оширилаётган ўқув машғулотларининг самарадорлиги юқори босқичга кўтарилди.
Бугунги кунда мамлакатимиздаги тўртта ҳарбий билим юртлари ва Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий ишга салоҳиятли минглаб ёшлар ҳарбий билим ва кўникмаларни эгалламоқдалар.
Энг ўта муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган миллий армиямиз сон жиҳатидан катта бўлмасада, замонавий қурол-яроғ билан қуролланган, жанговар ҳаракатлар олиб боришнинг энг самарали усулларини эгаллаб ва ҳар қандай босқинчи кучларга қарши туришга ва зарба беришга қодир бўлган тезкор, ҳар томонлама таъминланган армия шакллантирилди. Мудофаа ишларининг ислоҳ қилиниши натижасида армиямиз сафларида хизмат қилаётган барча тоифадаги хизматчиларнинг оғир ва масъулиятли хизмати муносиб тақдирланмоқда. Уларнинг молиявий таъминоти янада яхшиланди, уй-жой билан таъминлаш, олий ўқув юртларига имтиёзли йўлланмалар берилишидек, кўплаб ғамхўрликлар кўрсатилмоқда. Фарзандларини армия сафига кузатаётган ҳар бир ота-онанинг кўнгли тинч ва хотиржам бўлишига, Қуролли Кучларимизда хизмат қилиш ҳар бир юртдошимиз учун фахрли ва шарафли бурчга айланишига доимо ишонамиз.

Бахтиёр МАМАЮСУПОВ,
Республика Маънавият
тарғибот маркази туман бўлими раҳбари.

Йўналиш: Янгиликлар

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.